08 February 2010
06:00 - Украинада овоз бериш тамом бўлди, экзит-полга кўра, Янукович олдинда
Юлия Тимошенко ва Виктор Янукович иштирокидаги президент сайловнинг иккинчи турида овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:00 да (Тошкентда – 23:00) тамомланди.

Ўн минут ўтар-ўтмас турли экзит-пол натижалари эълон қилина бошлади. Уларнинг ҳаммаси Януковичнинг ғалаба қозонганини кўрсатмоқда. Маъна баъзи натижалар:

«Шустер Студио» ўтказган экзит–пол натижалари: Виктор Янукович - 48,7%, Юлия Тимошенко – 45,6%. Ҳаммага қарши овоз берганлар - 5,7%.

Миллий экзит–пол: Виктор Янукович – 48,7%, Юлия Тимошенко – 45,5%. Ҳаммага қарши овоз берганлар - 5,5%.

Research&Brandings group ўтказган экзит–пол: Виктор Янукович - 50,26%, Юлия Тимошенко – 44,02%. Ҳаммага қарши овоз берганлар - 5,7%.

Хуллас, бундан 5 йил олдин дунёни ҳайрон қолдириб, ғалаба қозонган зарғалдоқчилар, бу сафар бир-бирлари билан “муштлашиш” билан овора бўлдилар ва россияпараст Виктор Януковичга ютқиздилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону