07 February 2010
22:24 -
Толибон исломий давлат истайди, тинчлик эмас
Бугун Толибон лидерлари Ҳамид Карзайнинг ярашиш ва тинчлик музокаралари ўтказиш таклифини рад этди, деб хабар беради Reuters агентлиги толибларнинг инглиз тилидаги alemarah.info сайтига асосланиб.
Толиблар Ҳамид Карзайнинг таклифини жамоатчиликни чалғитишга уриниш деб баҳолашибди ва фақатгина Афғонистонда ҳақиқий мустақил ва исломий давлат тузиш масаласини муҳокама қилиш учун музокараларга тайёр эканликларини билдиришибди. Улар Ғарбнинг Карзайга ёрдам беришини ҳам қабул қилмасликларини билдиришган.
Маълумки, Ҳамид Карзай ўз таклифларини биринчи марта расий шаклда январь ойининг охирида Лондонда ўтказилган Афғонистон конференциясида эълон қилган, ундан кейин Саудия Арабистонига бориб, бу мамлакат раҳбарларидан Толибон билан тинчлик музокаралари олиб бориш масаласида ёрдамчи бўлишни сўраганди.
Эслатиб ўтамиз, сайтимизда Ҳамид Карзайнинг таклифига берилган шарҳда, Толибоннинг ҳеч бир қаноти, радикаллари ҳам тоқатлироқлари ҳам, исломий давлат тузишдан бошқа нарсани тан олмаслиги, Ислом динида ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дунёвий давлатчилик принипини қабул қилмаганча, Ислом дунёсида тинчлик бўлмаслиги урғуланганди. Шарҳимиз яна тўғри бўлиб чиқди.