06 February 2010
02:52 - Ўзбекистон қирғизларга газ беришни тўхтатди
Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати Қирғизларнинг жанубий вилоятларига газ беришни тўхтатди. Бу ҳақда хабар қилган «24.kg» ахборот манбаи “Қирғизгаз” ширкати маъмуриятига таянган. Хабарда айтилишича, шу кун ҳолатига кўра қўшниларнинг газдан қарзи 7 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Бу борада изоҳ сўраб, “Ўзнефтгаз” холдинг компанияси матбуот хизматига мурожаат қилган мухбиримизга ҳодисага сиёсий тус бериш керак эмаслиги, газнинг тўхтатилиши шартнома шартлари билан боғлиқлиги айтилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону