06 February 2010
02:28 -
Отасининг номини таъқиқлаган режимнинг хизматини қизи бажармоқда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтган. Бу ҳақда хабар қилган расмий манбаларда таъкидланишича, анжуманда сенаторлар, депутатлар, жамоатчилик вакиллари, нодавлат ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишиб, бу борадаги вазиятнинг бекаму-кўстлиги ҳақида ахборот беришган. Бу борадаги масхарабозликка одатдагидек Сайёра Рашидова ҳамда Акмал Саидовлар етакчилик қилишган.