05 February 2010
02:19 - Русларнинг Борюджаси Роғун ГЭСи борасида мунозара қилаётган қўшниларни якдилликка чақирди
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат бошлиқлари Роғун ГЭСи масаласида ўзаро мунозарага бораётган бир пайтда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Николай Борюджа икки ҳукумат вакиллари эътиборини Афғонситондаги вазиятга буришга ҳаракат қилмоқда. Бугун “Вечерний Душанбе” газетасига интервью берган Борюджа Афғонистондаги вазиятнинг ўта қалтислашгани, яқин орада бу ер уруш ўчоғига айланиши ва ўзиаро нифоқлашаётган қўшнилар учун бу каттагина хавф эканини таъкидлаган.

Ўзини МДҲ доирасидаги ўзаро қўшнилараро нифоқлар борасида улкан тажриба соҳиби қилиб кўрсатган ўрис мулозими томонларни якдилликка чақирган. Афғонситон ва минтақадаги вазиятга совуққонлик билан қараётган НАТО позицияларини танқид остига олган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону