05 February 2010
01:51 - Зўрланган маҳбуса ишини ўрганаётган терговчи ДНК анализи ўтказилишига ваъда берди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан кўтарилгач, матбуотнинг етакчи мавзуига айланган маҳкума Райҳон Соатова ишида силжиш кузатилмоқда. Бугун унинг миршаблар томонидан зўрланиши билан боғлиқ жиноят ишини тергов қилаётган Тошкент шаҳар прокуратураси терговчиси Азиз Рустамбоев маҳкума ва жинсий зўровонликда айбланаётган гумондорлардан қон олиниб, ДНК анализи учун махсус экспертизага юборилганини таъкидлади. Терговчининг айтишича, маҳбуса ҳатто зўрланган бўлса ҳам унинг бўйинидаги босқинчилик айблов олиб ташланмайди, чунки бу борада суд ўз ҳукмини эълон қилганмиш.

Бу иш билан яиқиндан шуғулланаётган “Эзгулик” жамият фаоллари эса ҳукматнинг барча уринишлари тергов жараёнидаги зўровонлик, одил тергов ва суднинг мамлакатда мавжуд эмаслигини хаспўшлашга қаратилган, деб ҳисоблашмоқда. Аслида мазкур қийноқ факти зўраки иқрорлик учун содир этилган ва жиноят иши қайта кўрилиши керак. Айнан шуни йўққа чиқариш мақсадида Бош прокуратура раҳбарлигидаги прокурорлар бечора маҳкуманинг ўзини маиший бузуққа чиқаришга уриняпти. Бу ҳақда ўтган кунги хабарларимизда маълум қилгандик.

Хосият Соатова ҳозирда миршабларга қўзғатилган жиноят иши терговида иштирок этиш учун Зангиотадаги аёллар қамоқхонасидан Тоштурмага олиб келинган. Зўровонлик маҳсули бўлган қизалоқнинг эса соғлиғи борасида жиддий хавотирлар бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону