04 February 2010
23:30 -
Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари қиёсланса
Аслида, ҳозир уларни қиёслаб ҳам бўлмайди. Чунки, Қозоғистон ташқи ишлар вазири – Давлат Котиби Канат Саудабаев ЕХҲТнинг амалдаги раиси, ҳар ерда энг юксак савияда қабул қилинмоқда. У яқинда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашгани ва муҳим ҳужжат имзолагани 2 февралдаги хабарларимизда айтилган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовчи? Бу шахс тўғрисида айтиш мумкин бўлган ягона нарса унинг исми русча эканлиги. Ўзбекчани билиб билмаслиги ҳам номаълум. У ўтган йилнинг охирида АҚШга келиб кетди. На АҚШ на Ўзбекистон оммавий ахблорот воситаларида бу хусусда бир оғиз сўз ҳам айтилмади. Нимани ҳам айтишсин, уни Вашингтонда тузукроқ савияда ҳам қабул қилишмаган-ку.
Унинг Вашингтон сафари ва унинг натижаларини ривожлантириш нияти билан Ўзбекистон президентининг қандайдир қарори чиққани айтилади, аммо қарорнинг аслини ҳеч ким кўрмаган. Баъзилар бу қарор қандайдир бир сайтда пайдо бўлиб, бир кундан кейин олиб ташланганини айтишмоқда, холос. Қарорнинг ножиддийлигидан Норовнинг ўзига “стыдно” бўлиб кетган бўлсачи?
Ҳозир Канат Саудабаев Вашинтонда. Казинформнинг хабарига кўра, 3 февралда у АҚШнинг машҳур “Атлантик Кенгаши”да нутқ сўзлаган. Нутқнинг тўла матни ҳам шу агентликнинг сайтида бор.
Маълумки, АҚШнинг “Атлантик Кенгаш” бу мамлакат билан НАТО ўлкалари орасидаги ва умуман НАТО ичидаги муносабатларни мустаҳкамлаш билан шуғулланади. Ноҳукумат ва нопартиявий бўлган бу ташкилот 1961 йилда ташкил топган, шундай Кенгашлар ҳамма НАТО мамлакатларида бор ва улар Атлантик Шартнома Ассоциациясига бирлашишган.
АҚШнинг ташқи сиёсатини белгилашда етарлича муҳим роль ўйнайдиган “Атлантик Кенгаш”да нутқ сўзлаш имконияти ҳаммага ҳам берилавермаслигини тушуниш керак.
Ҳозир нафақат Қозоғистон ташқи ишлар вазири, балки, ЕХҲТнинг амалдаги раиси ҳам бўлган Канат Саудабаевни АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон тарафидан қабул қилинишини кутиш табиийдир. Бизнинг вазир Ҳиллар Клинтон билан учрашишини эса ҳаёл ҳам қилиб бўлмайди.