04 February 2010
22:42 -
Гуантанамода ўзбек маҳбуслари қолмадими?
АҚШнинг шу қамоқхонасидаги тутқунларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган америкалик адвокат Майкл Монга асосланиб хабар берган “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати журналистига кўра, “Гуантанамода жами тўрт нафар ўзбекистонлик маҳбус сақланган. Улар Ойбек Жабборов, Камолиддин Қосимбеков, Алишер Ҳамидуллаев ва Шоҳрух Ҳамидовлардир. Терроризм билан боғлиқ барча айбловлар олиб ташланган бу тўрт маҳбусдан иккитасига Ирландия¸ биттасига Швейцария ва яна сўнггисига¸ Латвия ҳукумати бошпана берди.”
Аммо қайси маҳбус қайси мамлакатга юборилгани маълум эмас. “Озодлик” мухбири билан гаплашган Латвия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ретс Плесамс (Rets Plesums) 2 февраль куни Латвия Вазирлар кабинети Гуантанамо қамоқхонасидан бир ўзбек маҳбусни мамлакатга олиб келиш ҳақида қарор қабул қилгани, 30-40 ёшлардаги рус тилини биладиган ўзбек латиш тилини ўрганииш ва Латвия қонунларига риоя қилишга оид ҳужжатга қўл қўйганини айтган, аммо унинг исми-шарифини ошкор қила олмаслигини билдирган.