02 February 2010
06:27 - АҚШ ва НАТО Афғонистонга ўз ҳарбий юкларини ташиш бўйича ҳамма билан келишмоқда, Ўзбекистон ҳозирча четда
НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Канат Саудабаев 27 январда Брюсселда НАТО юкларини Қозоғистон ҳудудлари орқали Афғонистонга ташиш хусусида шартнома имзолаганлари қозоқ ахборот воситаларида кеча тарқатилди. Қизғи шундаки, хабар русларнинг матбуотига асосланиб берилди.

Шу пайтгача бир қатор НАТО мамлакатлари Қозоғистон билан шу каби шартномалар имзолашган эди, лекин энди НАТО ташкилот сифатида бундай ҳужжатга эришгани муҳим воқеадаир, дебди бу хусусда Андерс Фог Расмуссен.

Маълумки, АҚШ ҳам Қозоғистон билан шу каби шартнома имзолаган эди. НАТО билан имзоланган шартномада қандай юкларни ташишга рухсат берилгани айтилмайди. Демак, Қозоғистон орқали ҳарбий юкларни ҳам ташишга рухсат берилган.

Назарий жиҳатдан НАТО ўз юкларини Қозоғистондан кейин Қирғизистон ва Тожикистон орқали ҳам Афғонистонга олиб бориши мумкн. Лекин, ҳамма тушунадики, амалда ишлатиладиган йўл Ўзбекистон орқали ўтади. Яқинда Россия АҚШнинг ҳарбий юкларини ўз ҳудудлари орқали Афғонистонга ташишга рухсат берди. Ноҳарбий юкларни ташишга рухсат аввалроқ берилган эди. Бу ерда ҳам иш Ўзбекистнсиз битмайди.

Айни замонда, Ўзбекистон орқали ҳарбий юкларни ташиш хусусида на НАТО на АҚШ мамлаатимиз билан қандайдир музокаралар олиб бораётгани ёки шартнома имзолагани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. Вақти келиб, хабар руслар тарафидан келса ажабланмаслик керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону