02 February 2010
04:21 - Боғдодда яна теракт, ўлган мусулмонлар сони 50 дан ошди
Бугун Боғдоднинг марказида шиа намойишчиарининг ичида ўлимчи-террорист аёл ўзини портлатиши натижасида 54 киши ҳалок бўлди. Ярадор бўлганлар ҳам кўп, демак, қурбонлар сони ҳали яна ортади.

Шиалар Кербела шаҳрида мусулмонларнинг бу мазҳаби ўтказадиган маросимда иштирок этиш учун кетишаётган эди. Маълумки, шиалар Имом Ҳусайининг 7 асрда Карбелада ўлдирилишининг 40- чи кунини ҳар йили шундай моросимлар ўтказиб нишонлайдилар. Тахмин қилиш мумкинки, ўлимчи-террорист суннийлардан бўлган.

Сунний ва шиалар ўрасидаги қарама-қаршилик аввалдан маълум бўлгани сабабли, шиаларнинг намойиш колонналари минглаб полиция ходимлари томонидан қўриқланган. Аммо террорист аёл ҳамма тўсиқлардан ўтишга муваффақ бўлган, дейилади Reuters агентлигининг ҳабарида.

Бу воқеа ҳам кўрсатмоқдаки, мусулмонлар жиҳодининг ўз-ўзини портлатиш усули кўпроқ мусулмонларнинг бошини емоқда. Вашингтон Пост газетасида эълон қилинган рақамларга кўра, Ироқ ва Афғонистонда АҚШ ва НАТО аскарларига қарши уштирилаётган бу каби ҳужумларда ҳам ҳалок бўлаётганларнинг 95-99 фоизи мусулмонларнинг ўзидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону