01 February 2010
04:25 - Бу дунёга нима бўлди ўзи: 13 ёшли қизга жинсий шилқимлик қилган имом масжидда бекиниб линчдан қутилди
Туркиянинг Сурия чегарасига яқин Хатай вилоятидаги бир қишлоқ масжидининг 43 ёшдаги Шариф Т. исмли имоми масжид қошидаги диний курсда ўқийдиган 13 ёшли қизга жинсий шилқимлик қилар, ўз хонасига олиб кириб, хунук ҳаракатлар билан тегишар экан. Ҳатто қизнинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, уятли сўзлар айтар экан.

Қиз бу ҳақда маҳалла раҳбарига шикоят қилгач, у бир неча маҳалла фаоли билан имомга тузоқ қўйибди. Яъни, уларнинг олдида қиз имомга телефон қилган ва имомнинг уятли сўзлари, қизни ўз хонасига чақирганлари ёзиб олинган.

Кейин улар имомни бизнинг маҳалла комитети идораси каби ерга чақириб, сўроқ қилишганда, имом ҳамма нарсани рад этиб, ўзига туҳмат бўлаётганини айтибди. Аммо, унга ўз сўзларини эшиттиришгач, “Мени шайтон урди” дейишга мажбур бўлибди.

Ғазабга тушган мусулмонлар имомни шу ердаёқ линч қилишмоқчи бўлганда, у қочиб масжиддаги хонасига бекиниб олибди ва полиция чақирибди. Тезда етиб келган полиция, воқеани ўргангандан кейин, имомни ушлабди.

Ҳозир имом ишдан олинган, иш тергов ва судда битса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону