01 February 2010
03:32 - Толибларнинг Покистон бўйича янги лидери ҳам ўлдирилди
Ғарб агентликларининг хабарига кўра, америкаликларнинг учувчисиз учоғининг ҳужуми натижасида Толибларнинг Покистон бўйича янги раҳбари, аниқроғи, Толибон қўшинларининг Покстондаги бош қўмондони Ҳакиммулла Маҳсуд ўлдирилган. Толибоннинг матбуот котиби телефон орқали бу хабарнинг ёлғон эканлигини айтибди.

Ҳакиммулла Маъсуд ўтган йил кузда Покистон аримяси тарафидан ўлдирилган Толибларнинг аввалги раҳбари Ҳикматуллоҳ Маҳсуднинг ўрнини эгаллаган ва унинг ўлими учун қасос олишга ваъда берган эди.

Маълумки, Толибларнинг қўшинларини қароргоҳи Покистон ҳукуматига бўйсинмайдиган Вазиристон водийсида жойлашган бўлиб, ўтган йили Покистон қўшинлари бу вилоятни қўлган олганларидан кейин, Толиблар тоғларда қочиб юришар эди. Толибларнинг бир қисми соқолларини олиб ташлаб аҳоли ичига кириб кетгани, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг жангарилари ва уларнинг лидери Тоҳир Йўлдош қаерга қочгани номаълум эканини ҳақида кўп марта хабарлар тарқатилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону