31 January 2010
00:11 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Туҳмат балоси”
“Қонун майда балиқлар илиниб, катта наҳанглар йиртиб
кетадиган тўр бўлмаслиги керак” - Онаре Де Бальзак
2009 йилнинг 23 май куни тахминан 11.30 ларда, Сурхандарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги тайинлаган раҳбар Т.Саттаров Шеробод туманига ташрифи чоғида уни туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи ва туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бошлиқлари туман Деҳқон бозори олдида кутиб олаётган бир пайтда, Жўрабек Каримов исмли фуқоро АЗЛК “Москвич” русумли 19 F1100 давлат белгили автомашинасида қўшимча овоз чиқаргич воситаларидан фойдаланаиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ҳолда ўтганини кўрган вилоят миқёсидаги катта бошлиқ: - бу ким., нега қонунга итоат қилмайди., дегач, шахсан “катта”нинг топшириғи билан икки нафар Шеробод тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими Одил Исмоилов ва Баҳриддин Номозовлар унинг ортидан Шеробод туман, Балхигузар маҳалласидаги уйигача борганлар.
Ҳайдовчи Жўрабек Каримов мени нега тинч қўймайсизлар., деб ГАИ ходимлари билан ошкора жанжал бошлагач., ГАИ ходимлари 02 навбатчилик хизматига қўнғироқ қилиб қўшимча тезкор ходимларни чақиришган. Бу ҳолни кўриб, Ж.Каримовнинг онаси ҳовлидан чиқиб уларнинг баҳсига аралашиб: - боламни мелисалар ураяпти., деб бақириб шовқин чиқарган. ГАИ ходимлари Ж.Каримовнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги, қоида бузарлиги ҳақида далолатнома тузганлар.
Жўрабек Каримовнинг онаси Шарофат Нурхонова ГАИ ходимлари уйимгача қувиб келиб ўғлимни уриб тан жароҳати етказишди., деб ариза ёзгач, Шеробод туман прокуратураси терговчиси А.Бобомуродов томонидан дастлабки тергов олди суриштируви ўтказилиб, ички ишлар бошқармаси ички хавфсизлик инспекцияси ҳамда Шеробод туманлараро СТЭ бўлимининг 302-сонли экспертиза хулосаларига асосан 2009 йил 22 июнда мазкур ишда жиноят аломатлари бўлмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси, 2-қисмига асосан: - Ш.Нурхонова ва бошқаларнинг аризасида кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганлиги., учун жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шундан сўнг Ш.Нурхонованинг ушбу текширувдан норози бўлиб Республика бош прокурорига ёзган аризасига биноан вилоят прокурорининг ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси А.К.Ниязов томонидан қўзғатилиб, назоратга олинган мазкур ишни Шеробод туман прокурорининг катта ёрдамчиси Х.А.Ҳамроев ўз юритувига олиб тергов ҳаракатлари олиб борган. Ушбу иш дастлаб негадир Ш.Нурхонова ўз аризасида кўрсатган шахсларга эмас, номаълум шахсларга нибатан қўзғатилган?!
Жиноят иши бўйича айблов хулосаси Шеробод туман прокурори томонидан тасдиқланиб, О.Исмоилов ва Б.Номозовларга нисбатан Ўзбекистон Рспубликаси ЖКнинг 206-моддасининг, 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши ЖПКнинг 388-моддаси талаби асосида туман прокурори Э.Я Мусаевнинг 2009 йил 29 сентябрдаги № 15-3243-09 сонли расмий хати билан Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судига юборилган.
Мазкур жиноят иши худди шу туман прокурори Э.Я. Мусаевнинг бир кундан кейин 2009 йил (хат тартиб рақами ҳам бир хил: № 15-3243-0930) сентябрдаги: - “Жиноят ишини чақириб олиш ҳақида” деб номланган хатда билан жиноят иши ЖИБ Шеробод туман судидан ЖПКнинг 362-моддаси талаблари асосида дейилсада, ЖПКнинг айнан шу моддасига хилоф тарзда чақириб олинган?! Айнан, шу модда талабларини бузмаслик тўғрисида Олий суд Пленуми қарорида ҳам алоҳида қайд этилган бўлсада, Шеробод туман суди раиси М.Х.Нурматов ўз иш юритувида бўлган жиноят ишини қонунга хилоф тарзда 2009 йил 30 сентябрда туман прокурорига қайтариб юборган?!
Қонунга хилоф тарзда суддан қайтариб олинган жиноят ишидаги камчиликларни бартараф этиш учун туман прокурори Э.Мусаев расман виза асосида ўз ёрдамчиси Ҳ.Ҳамраевга топширсада, жиноят иши Термиз шаҳар прокуратурасидан ёрдамга келган терговчи П.Махманазаровнинг иш юритувига ўтиб қолган?!
Аслида, ЖПК талабига кўрсатилган 3 ойлик тергов муддати ўтиб кетган шубҳали тарзда қайта олиб борилган ушбу иш қайтариб олинганидан сўнг жиноят ишидаги энг муҳим ҳужжат: - О.Исмоилов ва Б.Номозовларнинг айбсизлигини тасдиқловчи ички ишлар инспекциясининг хулосаси йўқолган?!
Терговчи П.Х.Махманазаровнинг 2009 йил 18 октябрдаги қарорига асосан қайта ўтказилган комиссион экспертизада жабрланувчи Ж.Каримов иштирок этмаган ва экспертларга тақдим этилган бирламчи эксперт хулосаси асосида: - муддат ўтганлиги сабабли жароҳатлар олинган муддатни аниқлаш имкони йўқ., деган ўта мавҳум хулосага келинган. Уч нафар вилоятнинг олий тоифали экспертлари имзолаган ушбу мубҳам хулосага асосан айблов оғирлаштирилиб: - ЖКнинг 206-моддасининг, 1-қисмидан: - ЖКнинг 206-моддасининг, 2-қисмига алмаштирилган?!
Ж.Каримов ана шу тергов ҳаракатлари бораётган бир пайтда, юқоридаги жанжалдан 24 кун ўтиб 2009 йил 16 июнда аварияга учрганидан сўнг 2009 йил 18 июнда шифокор кўригидан ўтганида унинг баданида ҳеч қандай тан жароҳати йўқлиги қайд этилган.
Шифокорнинг ушбу холис хулосаси 2009 йил 18 октябрдаги қайта эксперт хулосасини мантиқан инкор этади. Биз қайта экспертизада қатнашган вилоят экспертининг: - вилоят прокурори ўринбосари унга мана шу иккита ГАИ ходимини қандай бўлмасин айбдор қилиб берасиз., деб илтимос қилганлиги ҳақидаги Б.Номозовнинг қўл телефонига ёзиб олинган аудиоёзувни эшитгач., бу йигитлар туҳмат қурбони бўлганларига мутлақа шубҳамиз қолмади...
Мазкур ҳодиса бўйича дастлаб 2009 йил 22 июнда жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳолда, ишга тегишли бирор янги ҳолат ёки асосли важ бўлмасидан туриб, уларнинг айблари ЖПК талаблар қўпол равишда бузилган ҳолда Жиноят ишлари бўйича Музработ судининг 2010 йил 12 январдаги ҳукми билан О.Исмоилов ва Б.Номозовлар жавобгарликка тортилган. Ҳукмни синчиклаб ўқиган кишида суд тергови чоғида ҳам судланувчиларнинг айби исботланмаганлигига гувоҳ бўлади. Зеро, гумон анқиб турган ҳукм қонунсиздир! Тергов ва суд жараёнида ЖПК талаблари бузулса, аслида муҳтарам прокурор дарҳол норозилик билдириши лозим. Хўш, вилоят прокурори ўринбосари А.Қ.Ниёзов ва туман прокурорининг фикри нега ўзгариб, қоидабузарга бунчалик яшириб бўлмайдиган даражада ён босдилар?! Қилни қирқ ёрадиган, тоза қалбли ҳуқуқ тартибот соҳаси ходимларига ҳурматимиз зиёда! Бизнинг ниятимиз холис ва содда: - Адолат посангиси лапангламасин, айбдор фақат содир этган қилмишига яраша жазолансин!
Жиноят ишлари бўйича Сурхандарё вилоят судини мазкур масалага аниқлик киритиб айбсиз айбдорларга айланган Шеробод тумани ДАН ходимлари О.Исмоилов ва Б.Номозовларнинг ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам беришга чақирамиз.
Элбек Раҳмат

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения