30 January 2010
18:22 -
Украин миллатчиларига инқилобчи аскарлар мақоми берилди, Туркистон Легиони аскарларига ҳам шундай муносабат кўрсатилиши керак
Шу йил 20 январь куни миллат олдидаги бурчини бажариб, украин милатчилар ҳаракатининг лидерларидан бири, Украина Миллатчилар Ташкилотининг УМТ) раиси Степан Бандерага Украина Қаҳрамони унвони берган Украина президенти Виктор Юшченко яна бир бурчини бажарди.
Кеча у Украина Миллатчилар Ташкилотига Украина Қўзғолончилар Армияси мақомини берди.
Ҳамма тушунадики, Украинани мустақил давлат сифатида кўриш орзусида яшаган Украина Қўзғолончилар Армиясининг аскарлари Совет Армиясига қарши ҳам курашганлар. Энди муҳим бўлгани, ҳозир ҳаёт бўлган Совет Армияси аскарлари ва Украина Қўзғолончилар Армияси аскарларини бир-бирларига қарши қўймаслик. Иккала аримиянинг ҳам аскарлар ўз тушунчалари бўйича Украина учун курашганлар. Аммо, 20 асрнинг чигалликлари, ғоявий ақидалар бир миллатнинг фарзандларини бир-бирига қарши қурол олишга мажбур қилди. Уларни яраштириш қийин, балки, мумкин ҳам эмасдир.
Аммо Виктор Юшченко бу ишни қилиши керак эди ва у буни қилди.
Вақти келади ва Совет армияси сафидаги туркистонликларга қарши қурол кўтарган Туркистон Легионининг аскарлари ҳам Туркистоннинг озодлиги учун курашганлар деб расман тан олинади.
Тарихимизнинг ўта чалкаш воқеаларини тўғри тушуниб етиш ва компромис йўллар билан ҳаммани бирлаштириш миллат лидерларининг вазифасидир. Минг афсуски, ҳозир ҳокимиятда бўлганлар бундай нарсаларни тушунишмайди ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения