17 January 2010
03:42 -
Самарқандлик солиқчи Акбар Исломовнинг иши судга чиқди
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш, туҳмат ва пора олишда айбланиб, 29 декабрь куни ҳибсга олинган Пастдарғом тумани давлат солиқ инспекциясининг катта инспектори Акбар Исломовга нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари атиги 10 кун давом этди. Каттақўрғондаги тергов изоляторида сақланаётган солиқчининг иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, Пастдарғом туманидаги йирик коррупцион гуруҳнинг думини босиб олган жасур солиқчини ўтган йилнинг ёзида “Эзгулик” жамияти ҳамда “Ҳуррият” газетаси ҳимоя қилиб чиқишлар қилган. Ана шу чиқишлар учун Акбар Исломов томонидан тақдим этилган ҳужжат ва далиллар туҳмат сифатида баҳоланиб, у қамоқа олинди, сўнгра унга яна бир неча айбловлар юкланди.