17 January 2010
03:19 -
Ўзбек ҳукумати Теҳронга йўл олди, мақсад Каҳризак лагерини ёпиш тажрибасини ўрганиш эмас
Бундан бир неча кун аввалги хабарларимизда Эрон парламенти қарори билан мамлакатдаги Каҳризак қамоқхона-лагеринининг ёпилгани, бундан Ислом Каримнинг ҳам ўрнак олиб, Жаслик лагерини ёпиши лозимлиги ҳақида хабар қилгандик. Орадан ҳеч қанча ўтмай Эронга йўл олаётган Ўзбекистон ҳукуматининг мақсади тузумнинг рамзи бўлиб қоладиган бу хилдаги лагерларни ёпиш тажрибасини ўрганиш эмас. Балки эртага, 17 январда бошланиб, икки кун давом этадиган ўзбек-эрон ҳукуматлараро комиссиясининг 10-мажлисида иштирок этиш.
Эроннинг MNA ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, ўзаро музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий масалалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинади. Ҳозирда сиёсати-ю жамияти қолоқлиги ўхшаш, ўзаро ҳамкорликдаги 117 та қўшма корхоналари мавжуд икки режим ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 376,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения