17 January 2010
02:15 -
Озорбайжон аҳолиси 9 миллион бўлди
Озорбайжон оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, кеча Нахичеван шаҳар туғроқхонасида Айнур Ахмедова исмли аёл жажжи ўғил бола туғди. Оддий воқеа. Аммо оддий эмас. Чунки, янги чақалоқ туғилиши билан бу мамлакатнинг аҳолиси 9 миллион бўлибди.
Озорбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Султон Алиевнинг айтишича, улар бир неча кундан бери мамлакатнинг 9 миллионинчи фуқароси туғилишини кутишаётган экан. Қувончли хабар Нахичевандан келибди. Бўйи 49 см, оғирлиги 2,9 кг бўлган болага ҳали исм ҳам берилмаган.
Шу кунларда бу мамлакатнинг аҳолиси 9 миллонга чиққанига шуюҳа йўқ. Аммо, айнан шу боланинг 9 миллиончи фуқаро деб белгиланишига сиёсат аралашган бўлса ажаб эмас. Чунки ҳозирги президент Илҳом Алиевнинг отаси Ҳайдар Алиев Нахичеванли, у ўғли тарафидан умумиллий лидер, миллатнинг отаси деб эълон қилинган.
Ҳарҳолда, чақалоққа Ҳайдар исми берилса керак.