17 January 2010
01:54 - Фарғоналик адвокат Абдували Исоқовнинг даъвоси билан очилган маҳкама тўхтатилди
Ўтган йилнинг ёзида фирибгарлик ва пора беришда айбланиб, 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Фарғонадаги “Ферузбек-МК” адвокатлик фирмаси адвокати Абдували Исоқоқнинг даъвоси асосида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти судида очилган маҳкама тўхтатиб қўйилди. Бунга адвокатнинг бетоблиги туфайли икки марта судга кела олмагани сабаб бўлган. Адвокат соғайгач, маҳкамага янгидан даъво аризаси билан мурожаат қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, адвокат ҳибсга олинган чоғда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти “Фарғонада адвокатлар ови бошланди” номли баёнот билан чиққан. Шундан сўнг “Фарғона ҳақиқати” газетасида Муҳаммаджон Обидовнинг Сарвар Обид таҳаллуси остида адвокат Абдували Исоқов, “Эзгулик”чи Абдураҳмон Ташановларнинг шахсини ҳақоратловчи “Мен не дейман-у...” номли мақоласи чоп этилган. Буюртма асосида чоп этилган мазкур фелетьон вилоятдаги 8 та газетда кўчириб бостирилган. Адвокат ўз шаънини ҳимоя филиш учун судга мурожаат қилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону