15 September 2005
03:00 -
21:00 - Ўзбекистон Бош прокурорлигида брифинг
- Каримов Нью-Йоркка кайси юз билан борарди?!
20:30 - Иштихонлик хукук химоячиси устидан суд
- Кашкадарёлик ўспирин - калбаки пул ясовчи
20:00 - Текущее состояние уголовного дела против шестерых активист
21:00 - Ўзбекистон Бош прокурорлигида брифинг
Бугун (15 сентябрь) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорлиги Андижон исёни борасида махаллалий ва хорижий оммавий ахборот воситалари мухбирлари учун брифинг ўтказиб, Бош прокурорлик томонидан терговларнинг дастлабки кисми якунланганини билдирди. Матбуот ходимларига асосан шу йилнинг 5 ва 7 сентябрида Олий Мажлис Сенати комиссияси хамда айрим дипломатлардан иборат гурухга такдим этилган маълумотлар айтиб ўтилди.
Шунингдек, дастлабки терговлар мобайнида 2100дан ортик турли даражадаги экспертизалар ўтказилгани маълум илинди. Бош прокурорликка кўра, Андижон исёнининг ташкаридаги сценарий муаллифлар мазкур операциялар учун 300 000 АКШ доллари микдорида маблаг сарфлаб, хар бири 9-10 та жангаридан иборат 22 гурухни Киргизистоннинг жануьий вилоятлари оркали Андижон киритганлар. Брифингда айтилишича, Андижон исёнини махсус ёритиш учун шахарга аввалдан жойлаштирилган мухбир ва хуку химоячиларининг маколаларига раддиялар берилган.
Андижон ходисаларида якуний маълумотларга кўра, 187 нафар киши курбон бўлган бўлиб, уларнинг 60 нафари тинч ахоли вакилларидир. Шулардан 3 нафари вояга етмаган шахслар бўлиб, харбий операцияларда кўлга олинган вокеа иштирочилари устидан тергов жараёнлари давом этмокда. Шуниси диккатга сазоворки, дейди мухбиримиз, прокурорликка кўра, Андижон исёни жараёнида "террор"чилардан ракамлари ўчирилган, АКШда ишлаб чикарилган бир канча ўкотар куроллар ашёвий далил сифатида кўлга олинган. Шунган карамай, брифингда Андижон исёнининг хориждаги "муаллиф"лари рўй-рост ошкор килинмади.
Каримов Нью-Йоркка кайси юз билан борарди?!
Шу кунларда АКШнинг Нью-Йорк шахрида ўтказилаётган БМТ Бош ассамблеясининг 60 йиллиги саммитига Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг катнашмаслиги деярли аник бўлиб колди. Бу хакда гарчанд расмий бўлмаса-да, Президентнинг матбуот хизмати вакили Беруний Олимов маълум килган. Эхтимол, Каримовнинг ўрнига Ташки ишлар вазири Элёр Ганиев саммитда бирров катнашиб келар.
Ўзбекистон матбуоти бундай саммитларнинг жахон сиёсатида унчалик мухим эмаслигини уктириш камапаниясини бошлади. БМТннинг Андижон исёни борасидаги саъй-харакатларидан сўнг Ўзбекистон телевидениеси Каримовнинг БМТ 56-сессиясидаги "тарихий" чикиши ва глобал терроризм борасидаги оламшумул фикрларини гапириб турарди. Хозир бу каби сафсаталарини намойиш этиш хам тўхтатилди.
20:30 - Иштихонлик хукук химоячиси устидан суд
Самарканддан хукук химоячиларининг берган хабарига кўра, кеча Каттакўргон шахар суди биносида Самарканд вилоят жиноий ишлар суди Ўзбекистон Инсон хукуклари жамиятининг Иштихон тумани бўлими рахбари Норбой Холжигитов ишини кўра бошлади. Айблов хулосасига кўра, судланувчи зиммасига Ўзбекистон ЖКнинг 158-,159-, 242- ва бошка моддалари бўйича, яъни президентни хакоратлаш, конституциявий тузумга тажовуз килиш, жиноий уюшма ташкил этиш каби айблар кўйилган.
Холжигитовнинг камокка олиниш замони (4 июнь) ва унга кўйилаётган айбларнинг ўхшашлиги шуни кўрсатмокдаки, Самарканддаги суд жараёни «Бирлик» фаоллари ва хукук химоячиларига карши Андижон вокеаларидан кейин бошланган катта кампаниянинг бир кисмидир, дейди мухбиримиз.
Кашкадарёлик ўспирин - калбаки пул ясовчи
Кашкадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи ўспирин - Гофуржон Саноев 19 август куни Оласир бозорида ўзи ясаган калбаки 1000 сўмлик пулларига кўй сотиб олаётганида. кўлга тушди.
“Ўзбекистон“ телеканалининг кеча шу хакда хабар берган “Ахборот“ дастурида айтилишича, кўлга олинаётганида унинг ёнидан 193 дона калбаки 1000 сўмлик пуллар олиб кўйилган. Уйи тинтув килинганда хам, 353 минг сўм микдорида калбаки пуллар, шунингдек, энг янги моделдаги компьютер, рангли принтер ва бошка ускуналар топилган.
Кашкадарё вилоят прокурорлиги хузуридаги солик ва валютага оид жиноятларга карши курашиш бошкармаси томонидан Г.Саноевга карши жиноят иши кўзгатилган.
20:00 - Текущее состояние уголовного дела против шестерых активистов
Ранее неоднакратно сообщалось об уголовном деле в отношении шестерых активистов (имеется в виду активисты Партии «Бирлик» - ред. «Харакат»), а именно против Хамдама Сулаймонова, Дилмурода Мухиддинова, Мусожона Бобожонова, Акбара Орипова, Нурмухаммада Азизова и Мухаммадкодира Отахонова, которые обвиняются по ряду политических статьей Уголовного кодекса Республики Узбекистан (статьи 158, 159, 242 и др. – ред. «Харакат»).
Предварительное следствие по вышеупомянутому уголовному делу до сих пор продолжается. Данным сообщением «Эзгулик» намерено проинформировать общественность о последних развитиях, происшедщих в данном уголовном деле.
Заключение под стражу, избранное в качестве меры пресечения, было отменено в отношении Мухаммадкодира Отахонова, одного из обвиняемых. По комментариям Сухробжона Исмоилова, одного из адвокатов обвиняемых, предварительное следствие пришло к заключению, что действия М. Отахонова не представляют большой общественной опасности, на основании чего и мера пресечения в отношении к нему была изменена на личное поручительство. Однако, уголовное дело в отношении М. Отахонова не прекращено и он остается одним из обвиняемых. Адвокат С. Исмоилов считает данный шаг следствия недостаточно справедливым. По его мнению, все обвиняемые по данному уголовному делу должны быть выпущены на свободу с немедленным прекращением уголовного дела в отношении них в силу отсутствия состава преступления в их действиях.
Первичный трехмесячный срок заключения под стражу в отношении обвиняемых активистов истек 18 июля с.г. Прокурор Андижанской области продлил срок заключения под стражу еще на два месяца. Второй продленный срок заключения под стражу истекает 18 сентября с.г. Согласно Уголовно-Процессуального Кодекса Республики Узбекистан, продление срока заключения под стражу свыше пяти и до семи месяцев допускается по санкции заместителя Генерального прокурора Республики Узбекистан. По прогнозам адвокатов обвиняемых, из-за волокиты и нарушений процессуальных сроков, устраиваемых вокруг уголовного дела против активистов, срок заключения под стражу может быть продлен еще на один месяц. Адвокат С. Исмоилов утверждает, что это противоречит положению ч.2 статьи 245 УПК Республики Узбекистан, согласно которой трехмесячный срок содержания под стражей может быть продлен лишь в случае невозможности закончить расследование или\и при отсутствии оснований для изменения меры пресечения.
Правозащитное Общество «Эзгулик» и далее будет освещать ход данного уголовного дела. // Сообщение Пресс-центра правозащитного общества «Эзгулик»
18:00 - Ўзбекистон президентининг халкка янги «мархамати»
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов кеча бир популистик тадбирга кўл урди. У 2005 йил 1 октябридан бошлаб «Иш хаки, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафакаларни ошириш тўгрисида» фармон чикарди. Фармонга кўра, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг маошлари, талабаларнинг стипендиялари ва нафакалар ўрта хисобда 1,2 баравар оширилади. Шу билан айни вактда энг кам ойлик маош 9400 сўм ($8) килиб белгиланади.
Таъкидлаш зарурки, бу тадбир Ўзбекистон ахолисининг давлат бюджетига дахли бўлмаган 2/3 кисмини ташкил этувчи кишлок ахли ва айрим ахоли табакаларини четлаб ўтади, хатто уларга моддий зиён етказади. Чунки муайян табакалар кўлида пул массасининг кўпайиши, хар гал бўлганидек, нарх-навони ялписига кўтаради. Шунинг учун президентнинг мазкур «мархамат»идан, унга илинганлар хам, илинмаганлар хам бирдек хурсанд эмаслигини тушуниш мумкин.
6:00 - «Давра Кенгаши» нинг Ахборот Маркази: Ўзбекистон Оммавий Ахборот воситалари ўтган ҳафта воқеалари ҳақида (30 август - 9 сентябр, 2005 йил)
"Халқ сўзи", 2005 йил, 30 август: Ўзбекистон Республикаси президентининг мустақилликнинг 14 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазирликлари ходимларини мукофотлаш тўғрисида фармони эълон этилган. 27 нафар марҳум ҳам мукофотланганлар рўйхатидан ўрин олган бўлиб, деярли барчаси Андижон фожиасида ҳалок бўлганлар эканлигини билиш қийин эмас. 1-даражали "Шон-шараф", 2-даражали "Шон-шараф" орденлари ва "Жасорат" медали билан мукофотланган 112 нафарнинг ҳам Андижон қирғини билан боғлиқлигига шубҳа қилмаса бўлади. Ана шуларнинг аксарияти мудофаа, ички ишлар, миллий хавфсизлик ходимлари эканлиги эса Андижон фожиаси қатнашчилари орасида кимлар қандай иштирок этганлигининг ҳамда ҳукумат нуқтаи назаридан уларга берилган баҳонинг бир аксидир. "Шуҳрат" медали билан мукофотланганлар орасида мудофаа вазирлигининг бир пулеметчиси борлиги ҳам Андижондаги қирғин жараёнига ойдинлик киритиш учун ёрдам берса ажаб эмас. Фармоннинг "Дўстлик" ордени билан боғлиқ қисми бу орден Ўзбекистонлик ўзбек эмаслар учун атаб таъсис этилган экан , деган таассурот қолдирди.
"Халқ сўзи", 2005 йил, 30 август: "Оғизга келганни демак нодон иши" - М. Сафаева, спикер ўринбосари. Мақола "Андижондаги фожиали воқеаларнинг таҳлили, уни келтириб чиқарганларнинг ташкилотчилари, уларнинг хориждаги эгалари халқаро ҳомийларини" аниқлашга ва"бу фожиали воқеаларда маҳаллий жанггарилар ва хориждаги ҳомийлар йўл-йўриғига уларнинг қариндошлари юрган"лигини тасдиқлашдан бошланади.
Андижон фожиасини бундай жўнгина "террорчилар ва уларнинг қариндошлари" иши деб кўрсатиш нақадар сиёсий савияли таҳлилчи мақоласига дуч келганимизни кўрсатиб турибди. Бу террорчилик тарихида янги бир кашфиётга ўхшайди. Шу пайтгача террорчилик миллат, дин, макон танламайди, деган ҳукмрон бир таърифга энди "террорчилик қон суриши мумкин", деган қўшимча қўшмоқ лозим кўринади. Чунки Бу фикр унча-мунча кишидан эмас, балки андижонлик уруғи бир террорчилар ва уларнинг халқаро ҳомийлари (АҚШ ва Европа Иттифоқи-"ҳомий" деганда, ўшалар тушунилишини биз муаллифнинг фикрдошлари эълон қилган мақолаларидан ҳам биламиз) Андижонда"терроризм ва диний экстремизм нақадар ёвуз куч эканлигини бутун дунёга яна бир бор исботлаб берган"лигини исботлашга уринган ҳукумат, узр, ҳокимият вакилидан чиққандир. Юрт , халқ ҳақида оғиз очган ушбу давлат арбобининг Андижон фожиасига қанчалик ачинишига эътибор беринг: "Юртбошимиз Андижонга вақтида етиб борганликлари натижасида у ердаги содир этилиши мумкин бўлган катта кўнгилсизликларнинг олди олинди дейишга ҳамма асослар бор". Наҳотки бўлиб ўтган қирғин кичик кўнгилсизлик бўлса, наҳотки Бу фожиа олди олинишига нолойиқ қирғин бўлса?! Агар вақтида етиб борган бўлса, шунча қурбон берилиши учун вазият пишиб етилишини кутиб ўтирган экан-да? Бўлса бордир, худо билади, яна бир сир оғзи бўшлиқ орқасида очилиб қолгандир: айтадилар-ку, тилёғламалик қилиб "оғизга келганни демак нодон иши" деб.
"Юртфурушларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши", "бу фожиаларнинг сабабчилари бўлган инсон қиёфасидаги ваҳшийлар ўз она юртига, халқига табаррук заминга қарши қўл кўтарди. Муқаддас ва мустақил Ватанимиз Конституцияси, ҳудудий яхлитлиги ва миллий мустақиллигига рахна солмоқчи бўлдилар" - ушбу гаплардаги "юртфуруш", "она юртига, халқига қарши қўл кўтарди", конституция, миллий яхлитликка рахна солди" деган тушунчалар қип-қизил туҳмат, иғво ва сиёсий ғирт саводсизликдан униб, ўзи ҳам сиёсий саводсизларга мўлжалланганини айтиб ўтмоқчи эдим. Аввало, "юртфуруш" ҳақида: бу сўз ватанфуруш сўзининг синоними бўлиб, ватанини ниманидир эвазига гаровга қўйганларга нисбатан ишлатилади. Ватанфуруш, юртфуруш бўлиш учун ўз ватанида юртини сота оладиган мавқега, мақомга эга бўлиши керак, акс ҳолда, "сотиб олувчи" аҳмоқ бўлиб қолади, чунки исталган "террорчи"оғзаки сотиб юборгани билан ҳеч нарсага эга бўла олмайди. Шунинг учун ҳам юртфуруш том маънода жорий ҳукумат, ҳокимиятдаги масъуллардан чиқади. Зотан, юрт сотиладиган пештахталар хўжалари-президент, бош вазир, парламент спикерлари бўлиб, у ерда эрки ўз қўлида бўлмаган, ейишга бир бурда ноним йўқ, дейишга ботина олмайдиганларга бир боқишга ҳам йўл бермайдилар. Биздаги авомни ва ундан чиққан "террорчиларни"сотадиган ҳеч вақоси йўқ. . Юртини у ёғидан бу ёғига эркин юришга имкон бермаган юрт эгалари, дод дегани қўймайди-ю, уни соттириб қўяддими?!
Юртига , халқига қарши қўл кўтарди, дейилади. Нима, Андижон халқи (10 000 минг нафардан ортиқ киши) халқ эмасми, агар уларнинг барчаси қариндош- уруғ бўлганида ҳам? Ҳатто, 450 нафар зўрлик ва хўрликдан қочган миллатдошларимиз халқ эмасми! Улар ўзбек халқининг бир таркибий қисми, демак, улар ҳам халқ! Бинобарин, Андижонда ўзбек халқига қарши миллат эркига душман бўлган ҳукумат милицияси ва адашган ўзбек ўғлон-аскарлари қурол ишлатди ва ўз қондошларини ер тишлатди. Ана шунинг учун бу миллат фожиасидир. "Ўзингдан чиққан балога қайга борурсан давога". . . "Ўзбекистонда туғилиб, шу мўътабар замин тупроғида ўсиб улғайиб, шу ернинг нони-ю тузини тотиб юрган йигит-қизларимиз ўз она-Ватани, ўз халқига хиёнат қилиб, чет элдаги ҳомийлари ҳисобига яшашни афзал кўриб юрганлари элга нонкўрлик ва юртфурушликдан бошқа нарса эмас» дейилади мақолада. Тарихимизда қайталаш жуда тез ҳатто олдинги ҳодисани тўлиқ идрок қилиб бўлмасимиздан , унинг ҳаққоний баҳосини бериб бўлмасимиздан илгарироқ рўй бермоқда: ҳали "босмачилар" босмачи эмас, уларни босмачи деганлар босмачилиги тўлиқ тан олинмасдан, Фитрат, Чўлпон. . . лар "халқ душмани", ''ватанфуруш", "кўрнамак", "ўзбек-совет халқининг ютуқлари ва эркинлигини кўраолмайдиган"лар эмас, балки уларни ана шундай номлар билан эл наздида бадном қилган ўз халқини босқинчилар босқинида ушлаб туриш учун , мансаб олиш-бошқа миллатдошларидан яхшироқ яшаш учунгина миллати манфаатларини сотганлиги ҳали чала эътироф этилмасдан , яна миллат эрки, халқ фаровонлиги, фуқаролар тенглиги, фикрий эркинлик учун бурч, виждон амри билан бу хатарли йўлга кирган инсонларга ўзларининг нафси орқасидан югуриб эришган "унвонларини" тақиб қўймоқдалар.
" Халқ сўзи», 2005 йил, 31 август: "Истиқлолимиз - абадий" - Абдулла Орипов билан суҳбат.
"Юртбошимиз Ислом Каримов раҳнамолигида сақлаб қолинган ва тобора мустаҳкамланаётган тинчлик ва осойишталик"ни А. Орипов "халқимиз эришган мисли кўрилмаган ютуқ ва ўзгаришларнинг энг муҳими ва энг улкани" деб билади. Лекин тинчлик ва осойишталик деганда А.Орипов нимани, қандай вазиятни тушунишини сир тутади. Бунинг устига шоирни боши оғриб турганми, билмадим, халқ эришган ютуқни билмаслигиданми, ҳар ҳолда, гапни Ислом Каримов ютуғига буриб юборади. А. Ориповнинг "тинч-осойишта, эмин-эркин ҳаёти, хотиржамлиги"ни бир четга қўйиб турайликда, 1981йилдаёқ "Нечун қувонмайин бугун мен балқиб Яшнаса минг йиллик саҳройи азим", деб куйлаган қадрдон Қашқадарёга яқиндагина қилган сафари ҳақидаги таассуротларидан бир парчасини қиёслаб, қайси бири дилдан эканлигини аниқлашни шоирнинг виждони жавобига қолдирайлик". Қайси қишлоқ ёки маҳаллага борсангиз, қурилиш, таъмирлаш, ободончилик устидан чиқасиз. . . Бу , аввало, истиқлолимиз шарофати (аввалгиси "Давом этаётир буюк инқилоб"нинг шарофати эди!)". "Биз бунёдкор халқмиз. . . Бу фахр-ифтихор замирида Юртбошимизнинг "Биз ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз ва кам бўлмаймиз!" деган гапи мужассам эмасми!".
Ўзини буюк шоир деб ҳисоблайдиган ижодкор дабдурустдан мустақилликка бағишланган суҳбат асносида "биз бунёдкор халқмиз" деб қолса, кимдир бизнинг халқимиз шаънига бошқачароқ сўз деганмикан, деган фикрга борар экансан. Яхшиям-ки, кейинги мисраларда мақсад аён бўлади: "Ким-ки, қудратимизга шубҳа қилса, қураётган иморатларимизни келиб кўрсин". Амир Темур ҳазратларининг бу гапларини ҳозирги қурилишларга нисбат бериш учун озми-кўпми холисликдан нарироқ бўлмоқ керак, чунки Амир Темур халқини ўзига маълум халқлар орасида моддий-маънавий жиҳатдан юқори даражага кўтариб, мамлакати аҳолисига замонаси нуқтаи назаридан кўп эркинликлар бериб, адолат ўрнатиб қурилишлар қилди, шунинг учун ҳам бу иншоатлар умри боқий бўлди. Ҳозир эса, халқ қашшоқланди, Амир Темур замонида дунёга илм-маърифат тарқатган халқ зурриётлари дунёдаги энг қора ишларни бажарувчи, мардикор, боши эгик бир бечора қавмга айланди, иболи аёллари жаҳон фоҳишахоналаридан нажот топа бошлади. Қизиғи шунда-ки, Амир Темурга боқий иморатлар қуриб, халқини жаҳон ҳурмат шоҳсупасига олиб чиқиш учун қанча вақт кетган бўлса, А. Орипов "отасига" ўз ҳукмдорлигидан аранг узоқроқ яшайдиган иморатлар қуриб, ўзбек халқини тубанлик ботқоғига ботириш учун ҳам шунча вақт кетди "Отаси" олиб бораётган сиёсатдан маст бўлиб олган А.Орипов ". . . японлар ҳаётини яхши билмоқчи бўлсангиз, қишлоқларимизни кўринг , дейишди. Кўрдим. Ўзбек қишлоқларидек обод, саранжом, саришта, чиройли" -дейди. Шоир бироз ҳушёр тортганми ёхуд ўзбек ўқувчилари орасида ҳалиям менинг нималар деётганимга эътибор берувчилар бордир , деган андишага борганми, ишқилиб, давомига "ўзбек деҳқонларидек бой-бадавлат яшашади", фермерлари давлат режасини ошириб бажаради"ларни қўшишга ботинмаган. Япон-ўзбек деҳқони қиёсидан кейин саволга жавоб одатланган мисралар билан тугалланади:"Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик Президентимиз Ислом Каримов юритаётган оқилона сиёсатнинг натижасидир".
А. Орипов Андижон фожиасини "террорчилик хуружи", "унинг ортида турганларнинг нияти Ўзбекистонни, халқимизни ўз йўриғига юргизиб, ер ости ва ер усти бойликларимизга хўжайинлик қилиш" деб билади. Бундай талқин шоирона бир янгилик эмас, сиёсатда эса оддий бир тўтиқушлик. Лекин «Мени демократ дейишлари учун, масалан, Ғарбдагидай кучугимни уйимга олиб кириб, у билан қучоқлашиб ётишим керакми?" - деган сўроққа қўпол бўлса ҳам, аввал , "агар кучугингиз сиз билан ётишга рози бўлса, кейин уни (ич деб) зўрламасангиз, "демократ" бўласиз" - деб жавоб бериш керак бўлади. Сўнг эса, демократия жамиятдаги тенглик , адолат учун, қонуннинг барчага баробарлигини таъминлаш учун курашишини, сизнинг ит-бит билан қучоқлашишингиз унга бари-бирлигини ҳам айтиб қўйиш лозим бўлади. Хуллас, кимгадир ҳатто "отага"ҳам ялтоқланиб, ўз халқи манфаатига зид ўйлар билан кўлига қалам олиш ҳатто ўзини улуғ деб ҳисоблаганларни ҳам пойма-пой ёзишига олиб келар экавдеган хулосага келинди.
"Халқ сўзи", 1сентябрь, 2005 йил: Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 14 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзи.
Ушбу нутқда ҳар доимги қуруқ мақтаниш ва ваъдалар қаторида диққатни тортадиган бир мавзу тилга олинган бўлиб, бу эътиборга молик, деб ҳисоблаймиз. Тараққиётнинг сиёсий, ҳарбий, иқтисодий омиллари ҳақида гапириб, давомида шундай дейилади: ". . . яна бир ўта муҳим мезон бор-ки, унинг номи-миллий ғурур, миллий ифтихор туйғусидир. Бу шундай буюк қудрат-ки, тарихда бу кучга таяниб-суяниб, кўплаб халқлар энг мураккаб синовлардан, давр суронларидан омон чиққан ва бошқаларнинг ҳавасини уйғотадиган эркин ва фаровон ҳаёт қуришга эришган". Миллий ғурур, ифтихор, назаримизда, ўзбекларда айнан, етишмайдиган туйғулардандир, чунки мана шу туйғуни чор ҳукумати ҳам, совет ҳукумати ҳам, ундан кейин Ислом Каримов ҳукумати ҳам кўкартирмади, олдинги икки ҳукумат миллий туйғу миллий-озодлик ҳаракати келтириб чиқариши ва империя парчаланиб кетишидан қўрқиб уни таъқиб этган бўлса ва миллий ифтихор, ғурур-миллий туйғуга ( руслар, украинлар, Болтиқбўйи миллатлари, гуржи ва арманилар бундан мустасно) атайлаб миллатчилик кийимини кийдириб, маҳаллий малайларининг кўли билан бўғган бўлса, Каримов ҳукумати ўша метрополиянинг миллий сиёсатини ўзбек халқига нисбатан амалда қўллаган кишилардан ташкил топганлиги боис, то шу кунларга қадар собиқ йўлбошчилари кўрсатган йўлга содиқ қолиб келаётган эдилар. Шунинг учун ҳам ҳанузгача "миллий давлат" тушунчасини ишлатишдан чўчийдилар, гарчи "миллий истиқлол" ибораси ишлатилса ҳам.
Айтилганлардан келиб чиқиб, Каримов нутқида миллий туйғунинг таркибий қисмлари бўлмиш "миллий ғурур ва миллий ифтихор" қандай тушунилиши ва ундан нималар кутилишини кузатайлик: ". . . бу туйғуни нафақат бугунги муаммо ва қийинчиликларни енгишда, эзгу мақсадларга етиш йўлида суянч сифатида англаймиз, айни пайтда халқаро майдонда эл -юртимизнинг номи, обрў-эътиборини юксалтиришга, унинг шаънига доғ у ёқда турсин ҳатто соя туширмасликка хизмат қиладиган ҳаётбахш бир куч сифатида тушунамиз. Ва биз бу вазифани бугунги кунда энг муҳим, энг зарур бурчимиз , деб билишимиз даркор."
Дастлаб шуни таъкидламоқ керакки, бу туйғу учун кураш кеч, ҳатто жуда кеч бошланди бу туйғуни шакллантириб, ундан "муаммо ва қийинчиликни енгишда" фойдаланиш учун анча вақт керак бўлади. Бунинг устига яна миллий туйғунинг бир қисмига урғу берилади, яъни фойдаланилмоқчи бўлинган инсоний кечинма чала олинади, демак, ҳосил ҳам шунга яраша бўлади. Айниқса, "халқаро майдонда эл-юртимизнинг номи обрў-эътиборини юксалтириш"дан кўра, уни тиклаш анча оғир кечади, айтадилар-ку: обрў мисқоллаб йиғилади, лекин ботмонлаб йўқотилади. Лекин алоҳида таъкидламоқ лозимки, диний экстремизм, хусусан, халифалик ўрнатиш ғоясига қарши тура оладиган бизда бундан қудратлироқ бирор-бир ғоя йўқдир. Бинобарин, " Ҳизбут-таҳрир "ўз дастурида миллийлик, миллий давлатчиликни худди коммунистлар каби душман институтлардан деб билади.
Бизнинг билдирган фикрларимиздан президент миллий туйғу ҳисларини халқимизда шаклланиши учун жаҳд билан киришишига ишонч ҳосил қилибди, деган хулоса чиқарилмас, деб ўйлайман, зотан бизнинг қарашларимиз миллат тақдири ҳукмдорда ҳукмронлик ҳирсидан устун бўлган вазият учун тааллуқли, деб ҳисоблаймиз. Ҳозир эса бундай вазиятдан анча йироқда эканлигимизни, лоақал "сўз"нинг ният қисмидан ҳам пайқаса бўлади:"Ўзбекистоннинг буюк келажагини кўриш бахти барчамизга насиб этсин!" Ушбу гапда ҳам Ўзбекистонга , яъни Ўзбекистон давлатига буюк келажак тиланмоқда, унинг халқига эса, уни кўриш ният қилиняпти: сўзга дилда бори чиқади!
2 сентябр, 2005 йил: Мустақилликнинг 14 йиллиги муносабати билан эълон этилган"Озод халқнинг улуғ байрами" туркум ва турфа мақолаларни ўқиб. . .
Бу мақолаларда Ўзбекистон даги ҳақиқий шароит, вазият , аҳволдан мутлақо йироқ бўлган манзара, шароит, аҳвол, вазият тасвирланган ва тавсифланган-ки, ўқиб ёқа ушлай десанг, бутун ёқа топиш мушкул: "Мустақилликнинг ўн тўрт йили-тарихан қисқа, айни чоғда мазмунан асрларга татигулик давр. "Биринчидан, ўн тўрт йил нега тарихнинг ялпи санасига қиёс қилинганини тушуниб бўлмайди, нега у мустамлака даврининг бирон ўн тўрт йилига қиёс қилиниб қўя қолинмайди? Чунки бу гаплар шунчаки авраш учун келтирилган бўлиб, бунинг ҳеч қандай масъулияти, жавобгарлиги йўқ, яъни гапда берилаётган хабар тўғри-нотўғрилиги кераксиз, лекин гапнинг мақтов даражасидан кутиладиган илинж кимгадир ҳаёт-мамот масаласи. Бироқ "асрларга татигулик" бирикмасини жудаям нотўғри деб бўлмайди, чоғи. Ҳақиқатан ҳам, ўзбек халқи ўн тўрт йилда ён қўшни халқларнинг баъзиларидан бир асрга яқин орқада қолиб кетган бўлиши мумкин. 150 йилда ўзига қарам, тобеъ халқни Чор ҳукумати ҳам, Совет ҳукумати