16 January 2010
03:10 -
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентдаги Совет солдатининг ҳайкали олиб ташланганидан норози
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги бугун тарқатган хабарда айтилишича, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Григорий Красин Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Илҳом Неъматовга телефон қилиб, Тошкетда Совет солдатининг ҳайкали олиб ташланганидан Россия ташвишга тушганини айтибди.
Хабарга кўра, Карасин “Неъматовнинг эътиборини Россия жамоатчилиги Тошкентдаги “Совет солдати – Ватан ҳимоячиси” ҳайкалининг олиб ташланишидан безовта бўлаётганига қаратибди”. Бу ҳайкал ўтган йили 21 ноябрда олиб ва бузиб ташлангани ҳам хабарда эслатилади.
Бундай огоҳлантиришдан кейин, тарафлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни, хусусан, Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг яқинда Москвага ташриф буюриши, ҳамда шу йил 10-11 июнда Тошкентда бўладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити ҳақида фикр алмашишибди.
Кўриниб турибдики, руслар Тошкентдаги Совет солдати ҳайкалининг бузилишига Кутаисида “Шуҳрат мемориали”нинг бузилишида бўлгандек жиддий муносабат қўрсатмоқчи эмас. Карасин бу мавзуни хўжа кўрсинга тилга олган.