16 January 2010
00:36 - Суд “Эзгулик”ни қийноқ фактини ошкор қилгани учун жазолади!
Жамиятнинг бугун тарқатилган 2-сонли пресс-релизида таъкидланишича, Исроил фуқароси Ярославь Илларионовнинг даъвоси асосида очилган маҳкама “Эзгулик” зиммасига фуқарога келтирилган 2 150 000 сўм моддий-маънавий зарарни тўлаш ва матбуот орқали ундан кечирим сўраш мажбуриятини юклаган. Сиртдан чиқарилган қарорга жамиятнинг 2008 йил 23 декабрдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси майнавозчиликка нишонми?” номли релизи асос қилиб олиниб, ажнабий гўё ҳақорат қилинган. Бироқ релиз юзасидан Ўзбекистон Жаҳон тиллари универститети тилшунос экспертлари берган хулосага кўра унда ҳақорат ёки қадр-қимматни камситувчи сўзлар мавжуд эмас.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Д. Исроилова раислик қилган маҳкаманинг жараёнда жамият фаоллари Абдураҳмон Ташанов, Суҳроб Исмоиловнинг қатнашганига қарамай сиртдан қарор чиқаргани ҳам ажабланарли. Унинг бундай мантиқсиз ҳаракатга қўл уришига Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг босими сабаб бўлган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти суднинг мазкур адолатсиз қарорини жамият фаолиятига қаратилган ўзига хос таҳдид, деб ҳисоблади. Мазкур ҳодисани жамият чиқишларида бир неча марта танқид остига олинган Тошкент шаҳар ИИББнинг интиқоми сифатида баҳолаган.

Релизнинг тўла матнини жамиятнинг расмий вебсайтида ўқийсиз — www.ezgulik.org

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону