15 January 2010
22:49 - Таҳдид навбати ҳуқуқ ҳимоячиларига етди
Бир қанча оммавий ахборот воситаларида мустақил журналистларнинг прокуратура органига чақирилиб, сўроқ қилингани ҳақидаги хабарлар янграётган бир пайтда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаев ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Абдумалик Эрдановлар Мирзаобод тумани прокуратурасига олиб келинди. Гўё, уларнинг бундан бир неча йил аввал маҳаллий фермерга нисбатан таъмагирлик қилгани ва ундан 150 минг сўм миқдорида пул олгани ҳақида ариза тушган.

Прокуратуранинг Шуҳрат исмли ходими ариза юзасидан суҳбат ўтказди, ўз вақтида ариза ёзгани айтилаётган фермерни ҳимоя қилганимизни айтиб бердик, кейин чақирамиз, деб қўйиб, юборди, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари мухбиримиз билан суҳбатда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону