15 January 2010
13:47 - Европа Кенгаши ва Украинадан кейин Молдова ҳам “тоталитар коммунистик режим”га баҳо бермоқчи
Кечаги хабарларимиздан маълумки, Киев суди 1932-33 йиллари украин халқига нисбатан очлик ташкил қилиш йўли билан қилинган қатлиом бўйича Миллий Хвфсизлик Хизмати тарафидан қўзғатилган жиноий ишни кўриб чиқди ва расман қатлиомни тан олди. Жиноят ташкилотчилари сифатида Иосиф Сталин, В.М.Молотов, Л.М.Каганович, П.П.Постишев, С.В.Косиор, В.Я.Чубарь ва М.М. Хатаевичлар кўрсатилган.

Шундан кейин Украина президенти Виктор Юшченко коммунизм жиноятларини кўриб чиқиш учун Халқаро Трибунал чақиришга бел боғлаганини билдирди. Балки, унинг бу чақириғи сайловолди кампаниясининг бир парчаси бўлиб, дарҳол жиддий ишларга йўл очмаслиги мумкин. Аммо, бу каби қадамлар секин-аста коммунистик тузумни расман қоралаш кампаниясига айланиши муқаррар.

Шундай бўлишини Молдова мисолида кўрмоқдамиз. Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги тарқатган хабарга кўра, Молдова президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Михай Гимпу кеча махсус фармон билан "тоталитар коммунистик режим"нинг кирдикорларини ўрганиш ва уларга баҳо бериш бўйича комиссия тузди.

Комиссияга тарихчилар, юристлар, ёзувчилар ва бошқа касб вакиллари киритилган. Улар 2010 йил 1 июнгача коммунистик режимга тарихий ва сиёсий-ҳуқуқий баҳо беришлари ва уларни амалда ишлатиш учун ҳукуматга таклифлар киритишлари лозим.

Бу фармон Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеясида 1996 йилда қабул қилинган 1096-чи ва 2006 йилда қабул қилинган 1481-чи сонли сонли резолюцияларга асосланмоқда. Айнан ўша резолюцияларда баъзи коммунистик режимларнинг фаолияти расман қораланиши ва уларнинг мероси йўқ қилиниши кераклиги айтилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону