15 January 2010
04:30 -
Ўзбек аскарлари Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуллар қўйишибди

Ҳар бир мустақил давлатнинг ўз қуролли кучлари бор. Бизда ҳам шундай. Ҳар бир ватанпарвар инсон ўз мамлакатининг аскарлари “жасур ўғлонлар” бўлишини истайди. Аммо “жасур ўғлон” бўлиш учун фармон етарсиз. Аскарлар жасурликларини амалда кўрсатиши керак. Ҳозирча кўрганимиз йўқ. Андижонда аскарларимиз қуролсиз ота-оналарини, ака-ука ва опа-сингилларини қонга ботиришганини ҳисобламаса, албатта.
Мардлик кўрсатишнинг бошқа йўли ҳам бор. Жасур аскарларимиз ўша қонхўрликда иштирок этишмаган бўлса, буни очиқча айтишсин. Офарин деймиз.