30 December 2009
13:21 -
Сирдарёда 57 нафар диндор устидан маҳкама бошланди
“Ҳаракат” сайти хат қутисига номаълум шахс имзоси билан келиб тушган хабарда таъкидланишича, жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судида бундан бир муддат аввал диний радикал оқимларга аъзоликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган 57 нафар шахснинг устидан маҳкама жараёнлари бошланди. Бу ҳақдаги мълумотни тасдиқлаш учун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоллари билан боғланган мухбирларимизга кўра, ҳақиқатда шундай бўлган.
Айрим судланувчиларнинг қариндошлари билан ҳам боғланиш имкони бўлди. Улар ҳам катта суд бўлаётганини тасдиқлашди, бироқ суд курсисидаги гумондорларнинг аниқ миқдорини айта олишмади.
Турли маълумотларни умумлаштириб айтиш мумкинки, ҳибсга олинган диндорлар аввалига 100 дан ортиқ бўлган, кейинчалик уларнинг кўпчилиги озод қилинган. Воқеалар ривожи кейинги хабарларимизда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения