30 December 2009
12:23 -
Собиқ совет аскарлари Толибон тарафида урушмоқда
Ўтган асрнинг 80-чи йилларида Афғонистонда дараксиз йўқолган саккиз нафар совет аскари ҳозир Толибон тарафида урушмоқда, дейди МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгаши қошидаги Интернационалист аскарлар комитети раисининг ўринбосари Александр Лаврентьев.
Бу маълумот ҳозирда Қобул ҳукумати тарафига ўтган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг собиқ дала командиридан олинган. Унинг билдиришича, гап айнан бир вақтлар мужоҳидлар тарафидан асирга олинган “шурави”лар ҳақида кетмоқда. Маълумки, афғонлар совет аскарларини шурави деб аташарди.
Бу маълумотни Россиянинг Қобул элчихонасидаги манбалар ҳам тасдиқлашган. // gzt.ru