30 December 2009
03:51 - Тошкентда ёзувчи Одил Ёқубовнинг маъракаси ўтади
Эртага соат 11 да пойтахтдаги муҳташам “Нур” кафесида феълан “Бирлик” асосчилардан бири бўлган адиб Одил Ёқубовни хотирлаб, элга ош берилади. Адибнинг хонадонига яқин кишиларнинг айтишича, уни хотирлаб, кичик бадиий кеча ўтказиш, унинг ҳаёти ва ижодини матбуотда ёритиш учун ҳам Оқсаройдан изн берилган.

Бу каби тадбирлар ўтказилиши тартибларидан бехабар одам таниқли ёзувчи ёки арбобни хотирлаш учун ҳам ҳукуматдан рухсат олиш керакми, деб ўйлаши мумкин. Гап бу ўринда ҳукуматнинг адибга муносабати хусусида бормоқда.

Мавжуд режимнинг бошқа бир ёзувчига, Ўзбекистон комфирқасини узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидовга муносабатини ҳам эслашдан фойда бор. Шароф Рашидовнинг 90 йиллиги юбилейи арафасида Ислом Карим шу қадар жаҳлга минганки, ҳатто адиб ҳақида матбуотда бир сатр ёзиш тугул унинг номи ҳам тилга олиниши таъқиқланган. Фақат у туғилиб ўсган Сирдарё вилоятининг Шароф Рашидов туманида одамларга камтарона ош беришга рухсат берилган, лекин ошдан сўнг дарров тумандан унинг номи ҳам олиб ташланди.

Бироқ халқимиз учун доимо ардоқли бўлиб қолувчи Одил Ёқубовнинг шахсига муносабат ҳозирда анчайин мўътадил. Ҳар ҳолда, у кишининг мустақилликдан кейинги илк йилларда, мустақиллик эйфорияси ичида бўлса керак, Ислом Каримга нисбатан ижобий муносабат кўрсатгани тақдирланаётган бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону