30 December 2009
02:48 - “Эзгулик”ка шикоят қилган самарқандлик солиқчи қамоққа олинди
Бугун Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Пастдарғом тумани Давлат Солиқ инспекциясининг собиқ катта инспектори, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият Академияси битирувчиси Акбар Исломов қамоққа олинди. У шу йилнинг ёзида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган, жамият уни "Одамлар нега давлат ҳокимиятидан норози?” номли пресс-релиз тарқатиш йўли билан ҳимоя қилганди. Мазкур релизда таъкидланишича, солиқ инспектори Пастдарғомда давлатга 27 190 035 сўм зарар келтирган коррупцион гуруҳ ва туман прокурори Баҳодир Умаров бошчилигида 80 гектар ер талон-тарожлигини фош қилгани учун судлангани айтилганди.

Ҳозирда Акбар Исломов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат)да айбланмоқда. Яъни у “Эзгулик”нинг релизи орқали тумандаги амалдорларга туҳмат қилган, лекин бу ахборотни тарқатган жамиятни нега ишга жалб қилишмади, буниси тушунарсиз.

Мазкур релизда жамият шундай ёзганди: “Фуқарода миллий ифтихор, Ватанига, унинг давлатчилигига эҳтиром туйғуси ҳеч қандай фармон, куч ва зуғумга бўйсунмайди. Аксинча, ижтимоий адолат заиф жамиятда одамлар қонунни ҳурмат қилгани учун эмас, балки зуғумлардан қўрққани учун итоатда яшайди”. Назаримизда, Пастарғомда айни сатрлар амалга ошмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону