29 December 2009
12:17 - Ўзбеклар ҳозир ҳамма ерда, жумладан, Туркияда ҳам мардикор
Ҳозир ҳамма ерда бўлгани каби, Туркияда ҳам минглаб ўзбеклар тўғри келган ишни қилиб кун кечиришмоқда. Уларнинг кўпчилиги аёллар. 48 ёшли Насиба опа эса, улардан бири.

Андижондан 3 йил аввал бу ерга келган Насиба опа шундай дейди: “Келганимдан бери Анқарада бир турк оиласида хизматкорлик қиламан. Асосий ишим - 70 ёшли бир касалванд бобойга қараш, уни парвариш қилиш. 600-700 доллар атрофида ойлик беришади менга. Ўзбекистонни соғиндим, кетишни истайман, аммо у ерда иш йўқ, ўғилларимни уйлантириш, қизларимни чиқариш учун пул йўқ. 3 қизим, 2 ўғлим бор. Улар учун ишлаб юрибман.”

Биз опадан сўрадик: “Бозор куни Ўзбекистонда сайловлар бўлди. Мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси ўзбек ватандошлари учун шу ерда овоз бериш имконияти яратган бўлса керак. Сиз у ерга бордингизми? Сайловларда қатнашдингизми?”. “Вой, нима деяпсиз, - дейди опа, - ўлибманми, у ерга бориб. Бизни шунақа мардикорларга айлантирган ҳукуматга овоз берармидим”.

Ўйлаймизки, чет элларда юрган миллионлаб ўзбеклар ҳам шундай жавоб берган ва шундай қилган бўлишарди. Шубҳасиз, уларн шундай қилишган ҳам. Демак, Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси парламент сайловида сал кам 90 фоиз сайловчи қатнашганини эълон қилиши ёлғондан бошқа нарса эмас.

Минг афсусуки, жуда кўп ўзбеклар каби Насиба опа ҳам, сайловда қатнашиб, ва масалан, ҳамма номзодларни ўчириб ташлаб, ҳукуматининг сиёсатига ўз норозилигини билдириш мумкинлигини билмайди. // Темур Ўзбек, Анқара

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону