27 December 2009
03:31 - Ислом Карим Кремлга боради
Президент Ислом Карим яқин орада расмий ташриф билан Россия Федерациясига бориши мумкин. Бу ҳақда Россиядаги элчимиз Илҳом Неъматовга Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Георгий Карасин сим қоққанида маълум бўлди, деб ёзмоқда ўрис матбуоти. Аниқроғи, телефон орқали муҳокамада томонлар муносабатининг истиқболлари, ташқи сиёсий масалалардаги ўзаро якдиллик кун тартибига чиққан. Ана шу сўзлашувлар моҳиятидан Ислом Каримнинг Москвани зиёрат қилиши ойдинлашмоқда.

Ўзбекистон президентининг Москвага бориш эҳтимоллиги ҳақида аввал ҳам олди-қочди гаплар юрганини айтиш керак, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону