27 December 2009
02:42 - Кишилар ҳаётида сайлов шукуҳи сезилмайди, лекин матбуотда...
Эртага Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказилишига қарамай кишилар кайфияти, гап-сўзларида сайлов шукуҳи сезилмайди. Одамлар гап-сўзларидан сайловни ўтиши муқаррар тадбир, унга бориш эса одатий мажбурият, деб қарамоқдалар. Ҳар ҳолда мухбирларимиз сўзлашган турил тоифадаги кишиларнинг мулоҳазаларидан ясалган хотима бу.

Бироқ матбуотга назар ташланса, ҳукумат ва қатор маҳаллий органларнинг нашрларида қуйидаги сарлавҳали мақоаларни кўриш мумкин: “Сиёсий партиялар вакилларининг сайловчилар билан учрашувлари очиқ ва фаол ўтди”, “Кузатувчилар сайлов жараёнларини баҳолаши учун барча шароит яратилган”, “Ўзбекистонда сайлов жараёнида демократия ва ошкораликни таъминлаш учун шароит муҳайё этилган”, “Ўзбекистонда демкратияни мустаҳкамлаш учун улкан ишлар амалга оширилган”, “Оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланилмоқда”.

Бу сарлавҳалар ва уларнинг ичидаги бир-биридан чучмал гаплар лўттибозликда баҳслашаётган бир тоифа журналистлар, ўз сиёсатини шу тариқа тарғиб этаётган бечора ҳукуматнинг бугунги ҳолини ифода этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону