27 December 2009
00:33 - Исроил армиясининг ҳужуми натижасида 6 филистинлик араб ўлдирилди
Уч ҳафталик урушнинг йиллиги арафасида филистинликларнинг назорати остида бўлган шаҳарларга ҳужум қилган Исроил армияси 6 филистинлик арабни ўлдирди, деб хабар беради Skynews агентлиги. Афтидан, исроилликлар уч ҳафталикк урушнинг йиллиги куни араблар томонидан қандайдир акциялар бўлишини билиб, уларнинг олдини олишган.

Хабардан маълум бўлишича, Филистиннинг Ғарб қирғоғи номи билан танилган қисмидаги Наблус шаҳрида уч араб ўлдирилган. Уларнинг иккиси президент Маҳмуд Аббоснинг ФАТАХ ташкилоти аъзолари, учинчи эса Aqsa Martyrs (Ақса изтирбчилари) бригадасининг фаоли бўлиб, яқинда амнистия туфайли озодликка чиққан экан.

Яна уч киши Хамас назорати остидаги Ғазода ўлдирилган. Гўёки, улар яҳудийларга ҳужум қилиш учун Исроил-Ғазо чегарасига қурол билан яқинлашаётганда ўлдирилган.

Филистин расмийлари, хусусан, бош вазир Салом Файйад бу ҳужумларни шиддат билан қоралаш билан чекланган ва Исроилни тинчлик музокараларини қўпоришга интилишда айблаган.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал бўлган уч ҳафталик урушда 1400 араб ва 3 яҳудий ҳалок бўлганди.

Расмда - Филистинлик араблар ўлдирилганлар учун мотам маросими ўтказишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону