15 December 2009
03:21 -
“Марказий Осиё –Хитой” газ магистрали очилди
Ниҳоят Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг иштирокида Туркманистондан Хитойга Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтадиган газ қувури расман иш бошлади. Тўрт мамлакатнинг президентлари Туркманистон ҳудудида жойлашган рамзий кранни биргаликда бураб очдилар.
Эслатиб ўтиш керак, бу газқувури орқали Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг табиий гази Хитойга ва келажакда Хитой орқали бошқа Осиё мамлакатларига ташилиши мумкин. Шу билан Марказий Осиё газини дунёга сотишда воситасчилик қилиб, аслида, уларни талаётган Россиянинг бу соҳадаги яккаҳокимлиги тугатилди.
12 декабрдаги хабаримизда билдирилгандек, BP Statistical Review of World Energy тарафидан тарқатилган маълумотларга қараганда, Ўзбекистоннинг 2008 йилнинг охиригача текширилган газ запаслари 1,58 триллион, Қозоғистонники 1,85 триллион, Туркманистонники 7,94 триллион, Россияники 43,3 триллион кубметр экан. Шундан келиб чиқиб, бу газқувури асосан Туркманистон газини ташишини ҳам тахмин қилиш мумкин. Марказий Осиё билан Россияни боғловчи газ қувурлари эскидан мавжуд, демак, Россия ҳам келажакада бу янги магитстрални ишлатишга қўшилиш эҳтимоллиги бор.
Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг расмий ахборот агентликлари Казинформ ва ЎзА ҳалигача бу очилиш ҳақида хабар бермадилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения