14 December 2009
11:30 - Нурсултон Назарбой ҳам Ашхободда
Кеча кечқурун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой Ашхободга келди ва кеч бўлишига қарамасдан Туркманбоши-2 билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда хабар берган Казинформ агентлигининг билдиришича, президентлар дор доирада икки мамлакат ўрасидаги муносабатларни муҳокама қилганлар. Суҳбат давомида Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газқувурининг бугунги очилиши ҳам тилга олинган.

Президентлар ҳозир қурилаётган Узен-Қизилқоя-Берекет-Этрек-Горган темир йўли ҳақида ҳам гаплашишибди, бу икки мамлакатни Эронга олиб чиқадиган йўлнинг муҳимлигини таъкидлашибди.

Кейин дор доирадаги учрашув бошга-бош шаклида давом этибди. Тор доирада асосан баландпарвоз гаплар айтилган бўлса, бошга-бош учрашувида икки мамлакат қаршисидаги муаммолар бўйича ҳасратлашиш бўлганини тахмин қилса бўлади. Муаммолар эса етарли. Дунёдаги иқтисодий кризис ҳамма каби бу икки мамлакатни ҳам урмоқда.

Мана бунинг исботи: Казинформнинг мамлакат президенти матбуот котиблигига асосланиб хабар қилишича, 2008 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ $288,3 млн бўлган экан, бу йил $143,4 млн бўлибди, яъни сал кам икки баравар тушибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону