05 August 2005
03:00 - 23:00 - Киргизистон Бош прокурори Бекназаровнинг нияти нима ўзи? - "Internews Network" ходимларига мурувват килинди - АКШ харбийлари «Алвидо, Хонобод!» демокчиларми? - Андижонда «сиёсий» хушёрлик тадбирлари
23:00 - Киргизистон Бош прокурори Бекназаровнинг нияти нима ўзи?

Кеча (4 август) Ўзбекистон телевидениесининг "Ахборот" дастури мухбири Киргизистондан Руминия давлатига олиб кетилган кочоклар борасида мулохпазаларини билдираркан, БМТнинг ўзи кочоклар борасидаги халкаро нормаларга амал килмаётганини, уларга сиёсий бошпаналар беришга хожат йўклигини таъкидлади. "Ахборот" мухбири бу борада Киргизистон Бош прокурори Азимбек Бекназаровнинг ўзига хамфикр эканини, унинг Ўзбекистонга "кўмаклашиш"дек саъй-харакатларига карамай жахоннинг зўравон жамоатчилиги томонидан босим ўтказилгани боис БМТнинг ногорасига ўйнашига мажбур бўлганини таъкидлади.

Манфаати борасида хеч бир ёлгон ва бўхтондан тоймайдиган режим оммавий ахборот воситаларининг бу хабари Киригизистон Бош прокурорининг одиллигига шубха тугдирди. Боз устига бугун оммавий ахборот воситаларида таркатилган сўнгги маълумотларга кўра, жаноб Бекназаровнинг Ўш камокхонасида сакланаётган махбуслар борасида муким фикрга эга эмаслиги сезилиб колди. У сўнгги фикрини куйидагича изохлаган: "Хозиргача хеч бир давлат мана шу 15 кишини олгани йўк. Уларни хеч ким олмаганидан кейин конун бўйича мен уларни Ўзбекистонга кайтариб бераман. Менда бошка илож йўк. Агар бир давлат кочкин макомини бериши ўгрисида бизга хужжат такдим этса, уларни ша мамлакатга берамиз".

Охирги хабарларга кўра, бу 15 кишининг яна 12 нафарига расмий кочок макоми берилган. Аммо эндиликда худди Ўзбекистондаги сингари тоталитар режим сабокларини олган Киргизистоннинг баъзи рахбарларини догда колдириш учун демократ жамоатчилик яна жипслашиши, 3 нафар Андижонлик мусофирларни режим жаллодлари чангалида асраб колиши керак.

"Internews Network" ходимларига мурувват килинди

Бугун (5 август) жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар Яккасарой туман суди томонидан "Internews Network" ташкилотининг икки рахбари устидан олиб борилган суд махкамалари уларни оммавий ахборот воситалари тўгрисидаги конунларни бузганликда айблади. Хамда уларни ЖКнинг бир неча моддалари билан айбли деб топиб, уларга нисбатан амнистия акти кўлланилганини маълум килди.

Оммавий ахборот воситалри ходимлари, кузатувчилар кўйилмаган мазкур очик суд мажлисидан жавобгар тараф юкори инстанцияга мурожаат килишини таъкидлаган. Химоячи Хусан Махбубовнинг айтишича, хукм адолатли эмас, балки бу ўринда сиёсий максадлар яшринган,

АКШ харбийлари «Алвидо, Хонобод!» демокчиларми?

Мухбиримизнинг Кашкадарё вилоятидан йўллаган хабарига кўра, Америка Кўшма Штатларининг харбий контингентлари кўчиш тадоригини кўра бошлаган. Уларнинг кейинги манзили Бишкекдаги "Манас" аэропорти эканлиги айтилмокда. "Интерфакс" ахборот хизмати бу хакдаги хабарни тасдиклаган. Шунингдек, хабарда таъкидланишича, АКШ харбийлари якин келажакда Озарбайжонда хам пайдо б лиши мумкин.

Андижонда «сиёсий» хушёрлик тадбирлари

Мана уч кундирки, Андижон вилоятининг шахар ва туманларида Ўзбекистон сенаторлари, жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилардан иборат бир неча гурух Андижон фожеалари сабабларини «тушунтириш» билан оввора. Улар мамлакатда якин келажакда доруломон кунлар келишини, БМТ, АКШ хамда Европа Иттифоки сингари ташкилот ва давлатлар бунга хасад килаётганини такрорлашдан чарчамаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону