05 December 2009
03:18 -
“Миллий тикланиш” сайлов кампаниясида “оламшумул” ғоя билан чиқди: Тўйлар тартибга солинсин!
Бундан бир муддат муқаддам режимбошининг изни билан бириктирилган “Фидокорлар” ва “Миллий тикланиш” партиялари (ҳозирда “Миллий тикланиш”) оламшумул ғоя билан чиқди. Ўзбекистон телевидениесининг икки канали орқали чиқишида партия мулозимлари миллит қаддини кўтариши, юксалиши учун тўйлардан воз кечиши кераклигини таъкидлаган. Партия Марказий кенгаши ижроия комитетининг раиси Ахтам Саломовга кўра, тўйлар кам чиқим бўлса, миллат қаддини кўтаради. Шу боисдан тўйларни тартибга келтириш, уларнинг урф-одат ва анъаналаримизга содиқ қолган ҳолда ихчамлаштириш лозим экан. Партиянинг бу галги сайловдаги шиори “Маданий оиладан - тараққиётга!” эмиш.
“Миллий тикланиш”чиларнинг иддаосича, Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон 2007 йилда мамлакатда бу ҳақда чиқарган Фармонидан сўнг қарийб 1 миллиард АҚШ долларига тенг маблағни тежаб қолибди. Ол-а!
Эслатиш керакки, партиянинг нашри бўлган “Миллий тикланиш” газетасида Президент Ислом Каримнинг тўйларни тартибга келтириш ҳақидаги Фармони 1999 йилда чоп қилинган. Бечора қўғирчоқ Ахтам Турсунов Ислом Каримни четда қолдириб, Имомали Раҳмонни ибрат қилиб кўрсатишдан аввал ўз газетасининг тахламларига бир кўз югуртирса бўларди. Ахир, бу туришда унинг боши кетади-я.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения