30 November 2009
02:44 - Миллатиимзнинг буюкларидан яна бири ғурбатда вафот этди
Алишер Навоий айтганидек:

Ғурбатда ғариб шодмон бўмас эмиш.
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.

Кечикиб олинган хабарга кўра, шу йил 17 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Тоййиб шаҳрида, 91 ёшда Шаҳобиддин Яссавий оламдан ўтди.

Ҳозир Қозоғистон ҳудудларида бўлган Туркистон шаҳрида туғилган Шаҳобиддин Яссавий ўзини машҳур Аҳмад Яссавийнинг авлодидан деб ҳисоблайди, аждодларининг Аҳмад Яссавийгача бориб тақаладиган шажарасини тузган.

Ўспиринлик чоғида юртини ташлаб кетишга мажбур бўлган Шаҳобиддин Яссавий аввал Афғонистонда, кейин Саудия Арабистони ва Туркияда яшади. Ўзига етрали бойликка эришган, кўпчилиги олий маълумотли фарзандлар қучоғида яшаган Шаҳобиддин отанинг ҳаётини ғурбат деб баҳолаш тўғри эмасдек кўриниши мумкин. Аммо, шундай бўлса ҳам, унинг ҳаёти ғурбатда ўтди. Чунки, у инсоннинг орзуси ватани Туркистонни озод кўрмоқ эди. Бу орзуга етишиш учун Шаҳобиддин Яссавий чет лдаги ўзбек зиёлалари билан биргаликда амалий ишлар қилиш учун ҳаракатда бўлди. Аммо Москванинг ғазабидан қўрққан Афғонистон ҳам Саудия ҳам бунга йўл бермасди.

СССРнинг парчаланиши ва Туркистон жумҳуритяларининг мустақилликка эришишидан кейинги севинчлар ҳам узоққа бормади. Бир тарафдан, тарихий Туркистон парчаланганди, иккинчи тарафдан, ҳали ҳам Москванинг ноғарасига ўйнайдиган маҳаллий ҳукмдорларга ишонч йўқ эди.

Айнан шунинг учун, мустақилликдан кейин ҳам миллатимизнинг Вали Қаюмхон ота, Боймирза Ҳайит каби буюк фарзандлари қатори, Шаҳобиддин Яссавий ҳам ҳаётини ғурбатда давом эттиришга мажбур бўлди ва ғурбатда вафот этди. У ўз васиятига кўра, Тоййибда тупроққа берилди.

Миллатимизнинг асл фарзанди Шаҳобиддин Яссавийни Оллоҳ раҳмат айласин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону