29 November 2009
23:29 - Швецария минораларни тақиқлади, бу фожеа эмас
Аввал хаба берганимиздек, бугун Швецарияда жомеларнинг минораларини тақиқлаш масаласи бўйича референдум ўтказилиши керак эди ва референдум бугун бўлиб ўтди. Ҳали расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, швецарияликларнинг кўпчилиги минораларни тақиқлаш учун овоз беришибди.

Минораларни тақиқлаш мусулмонларнинг диний ҳуқуқларини бузиш ёки чеклашдир каби таҳлилларга қўшилиш қийин. Чунки, миноралар азон айтиш, яъни номоз вақтини одамларга билдириш учун қурилган иншоатлардир. Ҳозирги каби коммуникация воситалар бўлмаган замонларда миноралар жомеларнинг ажралмас бир қисми бўлган. Аммо ҳозир шароит ўзгарди. Номоз вақтиларини кўрсатувчи календарлар ва бошқа кўп воситалар бор.

Бунинг устига, турли дин вакиллар аралаш яшайдиган замонда, ҳаммани азон айтиб безовта қилиш тўғри эмаслигини мусулмонларнинг ўзи ҳам аллақачон тушунган. Миноралар жоменинг ёки диннинг эмас, дин пропагандасининг элементи бўлиб қолди. Аҳолисининг мутлақо кўпчлиги мусулмон бўлмаган мамлакатлар бундай пропагандага кўз юма олмасликларини ҳам тан олиш лозим.

Қолаверса, “пичоқни олдин ўзингг ур” мақолидан келиб чиқиб, бирон мусуслмон мамлакатида бошқа дин вакилларига бундай пропаганда учун йўл берилармиди, деган савол устида ҳам ўйлаш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону