23 November 2009
16:18 -
Кеча зарғалдоқ инқилобининг 5 йиллиги эди, бугун атиргул инқилобининг 6 йиллиги
Украинада зарғалдоқ инқилобининг 5 йиллигини нишонлайдиган кучлар аллақачон бир-бирлари билан душман бўлиб кетишгани ҳаммага маълум. Бунинг сабаби – инқилобчилар ичидаги ғоявий фарқ эмас, ғоявий фарқи бўлмаган ёки сал кам фарқи бўлмаган ташкилотларнинг сиёсий лидерлари ўз амбицияларининг қулига айланганларидир.
Зарғалдоқ инқилобининг қаҳрамонлари Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко бугун сафдошлар эмас, баррикаданинг икки томонида турган душманлар. Бундан ҳам ёмони, жамият ҳам шу баррикада билан бўлингани.
Бундай шароитда инқилобнинг 5 йиллигини тантаналар билан қутлаш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Шундай бўлди ҳам. Мустақиллик майдонига бир неча юз киши келди. Уларнинг олдига чиқадиган лидерлар бўлмади. Усти ёпиқ залда ўтказилган бир тантанали йиғилиш президент тарафдорлари тарафидан уюштирилганди, табиий, унга фақат президент келди.
Бугун Гуржистонда 6 йиллиги нишонланадиган атиргул инқилобининг тақдири бироз бошқача. Бу ерда ҳам лидерларнинг йўли айрилган бўлса-да, жамиятда жиддий бўлиниш йўқ. Бунга йўл бермаган Михаил Саакашвили фахрланишга ва атиргул инқилобини байрам қилишга ҳақли.
Гуржистонда бугун Бирдамлик байрами куни, расман байрам - дам олиш куни.