23 November 2009
13:54 -
Озорбайжон ва Арманистон президентларининг навбатдаги бефойда учрашуви тамом бўлди
Бу учрашув Франциянинг Мюнхендаги Бош консулхонаси биносида кеча ўтказилди, дейилади дунёнинг оммавий ахборот воситалари тарафидан тарқатлган хабарларда. Озорбайжон-Арманистон конфликтида Франция тамомийла Арманистонни қўллаб қувватлаши ҳисобга олинса, бу учрашув учун танланган жойнинг ўзиёқ кўп нарсани англатади.
Икки президентнинг шу йилнинг ўзидаги олтинчи учрашувида, икки мамлакатнинг ташқи ишлар вазиларидан ташқари, ЕХҲТнинг Минск гуруҳи раисдошлари Роберт Братке (АҚШ), Бернар Фасье (Франция), Юрий Мерзляков (Россия) ҳамда ЕХҲТнинг жорийдаги раисининг махсус вакили Анджей Каспшик иштирок этган.
Озорбайжон ва Арманистон ўртасидаги конфликтнинг асоси бўлмиш Тоғли Қорабоғ масаласида Россия ҳам очиқча, АҚШ феълан Арманистон тарафдори эканлиги маълум бўлгани учун, бу учрашувнинг мутлақо бефойда бўлишини олдиндан башорат қилиш мумкин эди.
Бу учрашувдан бир неча кун аввал Озарбайжон президенти Илҳом Алиев “Мюнхендаги учрашув ҳам натижасиз тугаса, минтақада уруш бўлишини” айтган. Унинг гаплари мутлақо тўғри. Бугун Тоғли Қорабоғ муаммосини, минг афсуски, тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмайди. Лекин, шу нарса ҳам маълумки, бугун Озорбайжон Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Арманистонни урушда ютолмайди. Демак, Тоғли Қорабоғ муаммоси Озорбайжон етарлича ҳарбий кучга эга бўлмагунча битмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения