23 November 2009
12:45 -
“Мемориал” марказининг Бахром Ҳамроев ҳақидаги хабарида муҳим бир воқеа унутилган
Қароргоҳи Москвада жойлашган ”Мемориал” Ҳуқуқ Ҳимоячиси Марказининг Марказий Осиё программаси директори Виталий Пономарев шу Марказнинг фаоли Бахром Ҳамроевнинг Қирғизистон хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан шу йил 18 ноябрь куни кечқурун Ўшда ушланиб, эртасига эрталаб Россияга депортация қилинишини ҳамма тафсилотлари билан ёритувчи хабар тарқатди. Қирғизистонда мусулмонларнинг таъқиб қилиш компанияси ҳақида маълумот йиғиш учун бу мамлакатга келган Бахром Ҳамроевнинг асоссиз ушланиши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши қоралашга лойиқ воқеа. Бу хусусда Қирғизистон ҳукуматининг тегишли идоралари расмй муносабат билдирмаганлари ҳам қораланиши керак.
Виталий Пономаревнинг хабарида Бахром Ҳамроев билан боғлиқ жиддий бир факт эслатилмаган. Аслида, эслатилиши керак эди, чунки, кўпчилик Бахром Ҳамроев бир вақтлар “Бирлик” халқ ҳаракатининг фаоли бўлгани, кейинчалик “Ҳаракат” журналининг Россиядаги вакили сифатида кўп иш қилганнини билади. Аммо, бу ўзгарувчан дунёда инсонлар ҳам ўзгаради. Сўнги йилларда Бахром Ҳамроев очиқча ҳизбутаҳрирчилар позициясига ўтиб, “Бирлик” ва унинг лидери Абдураҳим Пўлатни шу позицияга ўтишга даъват қилди. Уни бу йўлдан қайтариш учун бир йилдан ортиқ ҳаракат қилган Абдураҳим Пўлат охир-оқибатда “Ҳаракат” журнали Бахром Ҳамроев билан алоқаларини расман кесганини сайтимизда эълон қилган.
Абдураҳим Пўлат бу масала бўйича Виталий Понамарев билан телефон орқали боғланиб, “Бахром Ҳамроев ҳизбутаҳрирчилик позициясига ўтгани сабабли, “Ҳаракат” журнали у билан алоқаларини кесганини” расман билдирган ва буни “Мемориал” раҳбариятга етказишни илтимос қилган.
Виталий Пономаревнинг хабарида бу воқеа ҳам тилга олиниши керак эди, аммо, минг афсуски, олинмаган.