22 November 2009
21:47 - Эроннинг собиқ вице-президенти 6 йилга қамалди ва гаровга чиқариб юборилди
Шу йил июнь ойида бўлиб ўтган президент сайловидан кейин унинг натижаларига норозилик билдириш мақсадида уюштирилган намойишларнинг ташкилотчиларидан бири сифатида ҳибсга олинган Эроннинг собиқ вице-президенти Муҳаммад Али Абтахи суд қарори билан 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда хабар тарқалиб бўлмасданоқ, Муҳаммад Али Абтахи 700 минг долларлик гаров эвазига қамоқдан чиқариб юборилгани маълум бўлди.

Ўша норозилик намойишлари вақтидаги полиция билан тўқнашув ва тартибсизликлар натижасида бир неча одам ўлган, ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинганди. Уларнинг баъзиларини ўлим жазоси кутмоқда.

Мухолифат лидерларидан бири, собиқ бош вазир Мир Ҳусайин Мусави ўзи ва тарафдорлари ҳар қандай қурбонлар бўлишига қарамасдан сиёсий позицияларини ўзгартирмасликларини айтган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону