22 November 2009
20:40 - Саудияда ҳажга келганлардан 4 киши янги вирус гриппидан ўлди
Бу мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари тарқатган маълумотларга кўра, ҳаж қилишга келганлардан 4 киши янги витус гриппидан ўлди, деб хабар беради Gulf News агентлиги. Булар – Судан, Морокко ва Ҳиндистондан келган қариялар ва Нигерияли бир ёш қиз. Уларнинг ҳеч бири гриппга қарши иньекция олмаган экан.
Саудия расмийлари ҳамма ўз ватандошлари ва ҳажга келганларни 22 ноябргача иньекция олишга чақирди, керакли вакцинани Соғлиқни сақлаш вазирлигининг касалахоналарида олиш мумкинлигини билдирди. Бу йил кексалар, болалар ва ҳомиладор аёлларга ҳажга бормаслик тавсия ҳам қилинди

Бу йил 25 ноябрда бошланадиган Ҳажга 3 миллион мусулмоннинг келиши кутилмоқда. Шундоқ ҳам турли тартибсизликлар туфайли ҳар йили минглаб одам ўладиган ҳаж маросимининнг бу йилгисида яна ҳам кўпроқ одам ўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону