17 November 2009
02:14 -
“Эзгулик”чи Бобомурод Раззоққа таҳдид: аввал жарима, кейин қамоқ!
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқовни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-65-моддалари билан айбли деб топган жиноят ишлари бўйича Жондор тумани суди 336 450 минг (250 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлашга жалб қилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг огоҳлантиришича, агар у ўзининг ҳуқуқ ҳимоячилиги фаолияти ва хорижий радиолардаги чиқишларини тўхтатмаса, қамалиши ҳам ҳеч гапмас. Бу пўписа ва суд қарорини қоралаган “Эзгулик” жамиятининг бугунги 48-сонли релизида суднинг қатор процессуал қонунбузарликлари айтилади.
Суд қарорига кўра Бобомурод Раззоқов Жондор тумани Ойтуғди қишлоғидаги “Чамангулбиби” фермер хўжалиги раҳбари сифатида давлат ерларидан ноқонуний фойдаланган, суднинг қонуний талабларига амал қилмаган. “Эзгулик” ўз фаолининг ҳимояси позициясидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини Бобомурод Раззоқовни ҳимоя қилишга чақирди.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг веб сайтида — www.ezgulik.org