17 November 2009
01:10 -
Фориш довонида одамлар фақатгина хусусий уловларда ўтмоқда
Жиззах вилоятининг Нурота тоғи тизмалари орқали ўтувчи Фориш довонида ҳаракат тўхтатилди, у ерда энди автоуловлар юрмаяпти, довон ёпилди, мазмунида хабар баъзи интернет сайтларида пайдо бўлди. У Ўзбекистон автомабиль ва дарё транспорти агентлигига асосланганди. Шу масала билан қизиққан мухбирининг аниқлашича, Жиззах-Гараша йўналишида кунда-кунора ҳаракат қилувчи автобус ҳақиқатан ҳам юрмай қолган, бироқ хусусий автоуловлар Гараша ва қўшни қишлоқларга пайдар-пай қатнаб ётибди. Мухбирларимиз билан телефон орқали сўзлашган гарашаликларга кўра, Жиззах билан қишлоқ ўртасида қатновчи автобус совуқ тушмасдан аввал ҳам яхши юрмасди.
Бироқ қалин қор ёққан пайтларда ҳам маҳаллий аҳоли довонни тракторлар билан қордан тозалайди, ҳаракат бу ерда деярли тўхтамайди. Афтидан Жиззах-Гараша автобусининг тўхтаб қолиши транспорт ширкатларининг муаммоси бўлса керак, дейишмоқда гарашаликларнинг ўзлари.