16 November 2009
01:24 - Медведев ва Обама бир-бирларини мақташ билан оворалар
Кеча-бугун Сингапурда бўлаётган Осиё-Тинч океани Иқтисодий Ҳамкорлиги (ОТИҲ, русчаси – АТЭС, инглизча – АРЕС) ташкилотининг саммитида АҚШ ва Рооссия президентлари Барак Обама ва Дмитирий Медведев алоҳида учрашув ҳам ўтказдилар. Учрашувдан кейин улар биргаликда журналистлар олдига чиқишди ва асосан бир бирларини мақташ, бир бирларига миннатдорчилик билдириш билан машғул бўлишди. Дунё хабар агентликларининг хабарларидан шундай хулоса чиқариш мумкин.

Икки мамлакатнинг лидерлари ҳужумкор қуролларни чеклаш бўйича янги шартнома масаласида ҳам фикр алмашишибди, Эрон масаласини тилга олишибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону