15 November 2009
20:54 - Уч машҳур халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот, мантиқни унутиб, АҚШдан Афғонистондаги сиёсатини ўзгартиришга чақирди
Дунёнинг энг обрўли уч ҳуқуқ ҳимоячи ташкилоти - Amnesty International, Human Rights First и Human Rights Watch Барак Обама ҳукуматини Афғонистонда афғон фуқароларини ушлаш ва қамаш сиёсатини қайта кўриб чиқишга, уни халқаро нормаларга мослаштиришга чақирди.

Шу пайтгача афғон фуқароларни ушлаш ва ҳибсда тутиб туриш АҚШ қонунлари ва халқаро қўшинларга Афғонистонда ҳарбий куч ишлатиш учун берилган халқаро мандат бўйича амалга оширилади. Ваҳоланки, у фуқаролар афғон қонунлари юрисдикцияси ва ҳимояси остидаги инсонлардир, дейилади чақириқда.

Бундай чақириқнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган воқеа – америкаликларга оид Қобул яқинидаги Баграм ҳарбий базасида хавфли жиноятчилар учун қамоқхона очилиши бўлибди. 3 қаватли бу қамоқхона 60 млн долларга қурилган экан. Унда Ал-Қоида террористик ташкилоти билан алоқаси борлар ва ҳарбий амалиётлар пайтида асрга олинган жангарилар сақланиши керак.

“Баграмдаги қамоқхона АҚШнинг Афғонистондаги ноқонуний ҳаракатларининг рамзига айланган”, дейилади ҳуқуқ ҳимоячиларининг баёнот-чақириғида.

Маълумки, дейди бу хусусда мухбиримиз, халқаро ҳуқуқ ҳимоячилар ҳаракати тоталитар ва диктаторлик режимлари остидаги халқларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга озодлик учун курашда ёрдам бериш учун яратилган. СССР ва бошқа коммунистик режимлар қулагандан кейин, ҳуқуқ ҳимоячиларининг кураш соҳаси ҳам ўзгарди, ва бундан ҳам муҳими, торалди. Шундан ташвишга тушган халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ўзларига янги фаолият соҳаси қидириб, ростакам уруш кетаётган жойларга ҳам киришга ҳаракат қилмоқдалар, шекилли.

Бу ҳам керак иш. Аммо, бу каби жойларда аввалги нормалар доирасида фаолият олиб бориш мумкин эмас. Ал-Қоида ва Толибон террористлари дунёнинг энг мукаммал ҳуқуқий системаси яратилган АҚШ қонунлари доирасида ушланаётганлари ва қамалаётганларидан мамнун бўлиш керакмасми? Кўринишидан, бу уч ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот шу оддий нарсаларни тушунмаяпти.

Бу уч ташкилот Ўзбекистон каби уруш бўлмаётган мамлакатда ҳуқуқнинг оммавий топталишига кераклича эътибор бермасдан, ўз олижаноблигини намойиш қилиш учун бўлса керак, террористларнинг ҳуқуқлари етарлича ҳимояланмаганидан ташвишдалигини кўрсатмоқда.

Хўш, бу террористларнинг қурбонларини ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади. Ҳар куни террористик актларда ҳалок бўлаётган инсонларнинг ҳуқуқини ҳимоя қишиш учун Ал-Қоида ва Толибон ичида ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар қуриш керак эмасми? Бу уч ташкилотга шу каби фаолият билан шуғулланиш кераклиги ҳақида маслаҳат бериш зарурга ўхшайди. Шунда фойдалироқ иш қилишган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону