11 November 2009
12:18 -
Туркияда янги давр бошланмоқда: демократик истиқбол/перспектива
Туркияда янги давр деса ҳам бўладиган, янги сиёсий жанжал деса ҳам бўладиган муҳим жараёнлар бошланди. Нима бўлганда ҳам, Туркияни инқилобий ўзгаришлар кутмоқда.
Бу ўзгаришларнинг маоҳиятини тушуниш учун ҳозир расман “Демократия истиқболи/перспективаси” номи остида бошланган жараёнларнинг аввалиги номи “Курд истиқболи/перспективаси” эканлигини айтиш керак. Шундан кўриниб турибдики, курдларга нисбатан янги давлат сиёсати бошланмоқда.
Туркияда расмий ҳужжатларда ҳеч кимнинг миллати кўрсатилмайди. Ҳар бир ватандош турк ҳисобланади. Амалда эса ўзини курд деб ҳисоблайдиган миллат бор. Турли манбаларда уларнинг сони 10-15 миллион эканлиги айтилса, уларнинг ўзи 30 миллион ҳақида ҳам гапирадилар.
Курдларниннг коммунитс-террористик ташилоти - Курд Ишчи Партияси (Туркияда ва Ғарбда уни ПКК деб аташади) Туркиянинг жанубий-шарқий қисмида мустақил Курдистон давлати тузиш учун 30 йилдан бери қуролли кураш олиб боради. Унинг отрядлари техника чиқолмайдиган баланд тоғлардаги ғорларда ўз базаларини қурган, аҳоли уларни қўллаб-қувватлайди. Бунинг устига, Туркиянинг минтақадаги таъсир кучини камайтириш, уни кучсизлантириш мақсадида Сурия доим ПККни қўллаб-қувватлааб келган. ПККнинг раҳабари Ожаланнинг қароргоҳи узоқ йиллар шу мамлакатда бўлган.
Бундан ўн йилча аввал Туркия Ғарбнинг Ироқни изоляция қилиш сиёсатини бузиш билан таҳдид қилгандан кейингина, АҚШ ва Исроил разведкалари бир кунда Ожаланни Туркияга тутиб бердилар ва у Туркияда умр бўйи қамоққа маҳкум қилинди. Шундай бўлса ҳам, ПККнинг террористик уруши тўхтамади. Ҳозир энди ПККни Ироқда феълан мухтор Курдистон ўлкаси тузиб олган маҳаллий курдлар ярим яширин, ярим очиқча қўллаб-қувватламоқдалар.
Шундай шароитда, Туркиянинг диний илдизлари кучли бўлган ҳукумрон партияси – Адолат ва Тикланиш Партияси (АТП) янги ташаббус билан чиқди. Ана шу ташаббус ёки янги сиёсат аввал “Курд преспективаси”, кейинчалик “Демократик перспектива” номи остида майдонга олиб чиқилди. Ҳукумат бир неча ойдан бери халққа таништираётган янги сиёсатнинг моҳияти – курдларни миллат сифатида таниш, уларга тил эркинлиги ва имкон доирасида мухторият элементлари бериш, шу йўл билан ПККни курд халқи ичидаги илдизларини қуритиш.. Баъзи қадамлар қилинди ҳам, масалан, курд тилида эшиттиришлар олиб борадиган алоҳида давлат телеканали очилди.
Аммо милатчилар ва сўлчилар бунга шиддат билан қарши чиқмоқдалар. Улар АТПни миллатга хиёнат қилишда, Туркияни бўлиниш йўлига солишда айбламоқдалар. Уларнинг фикрича, курдлар ҳамма мақсадларига Туркиянинг мавжуд демократик институтлари доирасида эриша оладилар. Кеча 10 ноябрь куни мавжуд ҳукумат бу маслалани парламентга – Туркия Буюк Миллат Мажлисига олиб чиқди. Мухолифат 10 ноябрь Отатуркнинг ўлим куни эканлигини эслатиб, Отатурк ғояларига ҳиёнат унинг ўлими куни бошланаётганини рўкач қилиб, парламентда ростакаим тўпалон уюштирди
Воқеалар қандай кетишини олдиндан айтиш қийин. Бир томондан миллионлаб курдлар қўллаб-қувватлаётган қуролли курашга кўз юмиб бўлмайди, иккинчи томондан, бундай қадам курдларни рағбатлантириши ва Туркиянинг бўлинишига йўл очиши мумкин.
Қисқа қилиб айтсак, Туркия ўз тарихининг муҳим босқичларидан бирининг бошланғич саҳифасини очди.