11 November 2009
06:15 -
Обама Афғонистон бўйича 4 вариант устида ўйламоқда
Оқ Ўйнинг матбуот котиби Роберт Гиббс Обама Афғлнистонга 30 минг қўшимча аскар юбориш вариантига мойиллик кўрсатаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди, дейилади Reutеrs агентлигининг хабарида. Роберт Гиббс бу ҳақда Обама билан “Ҳаво кучлари-1” учоғида араб аслли АҚШ армияси майори Малик Ҳасан тарафидан Техсас штатидаги ҳарбий қисмда отиб ўлдирилган 13 ҳарбийнинг дафн этиш маросимига учиб кетишаётганда гапирибди.
Reutеrs хабарининг сарлавҳасида 4 вариант ҳақида айтилса ҳам, хабар ичида 3 вариант тўғрисида гапирилади. Роберт Гиббс вариантлар нимадан иборат эканлигини айтмаган ва Барак Обама чоршанба куни, яъни бугун ўзининг хавфсизлик масалалари бўйича командаси билан бу масалани маслаҳатлашиши режалаштирилганини айтган, холос. Агентликнинг номини билдиришни истамаган манбага асосланиб билдиришича, Обама Афғонистонга 15 минг, 30 минг ёки 40 минг кишилик қўшимча ҳарбий қўшин юборишни ўйлаётган экан.
Бундан ташқари маълум бўлишича, эртага АҚШда нишонланадиган Ветеранлар куни муносабати билан бир гуруҳ республикачи сенаторлар Обамага мактуб йўллаб, АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондаги қўмондони генерал МакКристал сўраётган қўшимча қўшинларни иложи борича тезроқ Афғонистонга жойлаштиришни талаб қилишибди.
Маълумки, ҳозича Афғонистонда АҚШнинг сал кам 70 минг аскари бор, НАТО қўшинлари билан биргаликда Ғарб ҳарбийларининг сони 100 мингдан ортиб кетган.