10 November 2009
23:38 -
Асакалик кекса адвокатга қамоқ таҳдид солмоқда
Қарийб бир йилдан буён Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги коррупция билан курашиб келаётган 56 яшар асакалик адвокат Аҳмаджон Мамасиддиқовга қамоқ таҳдид солмоқда. Куни кеча Андижон вилояти ИИБ томонидан жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа тумани судининг 5 ноябрь кунги ажрими асосида унга нисбатан қидирув эълон қилинди. “Мен ҳеч қаерга қочмаганман, телефоним ишлаб турибди, боз устига, ҳар куни уйдаман. Мақсад мени жиноятчига чиқариш, ҳеч бўлмаганда қочоқ сифатида қамоққа олиш” дейди адвокат мухбиримиз билан суҳбатда.
Шу йилнинг 2 июнидаги хабарларимизда фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти Булоқбоши тумани суди судьяси К. Нажмуддинованинг даъвоси билан жавобгарликка тортилган адвокат Аҳмаджон Мамасиддиқовга қўйилган айблов судда тасдиқланмаганини билдиргандик. Мамлакатда оқлов ҳукми амалда чиқарилмаслигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбланган адовкатнинг иши қайта терговга юборилгани хусусида айтгандик.
Ўша терговлар тугаб, иш яна судга чиққан. Адвокат Андижон судларига ишончсизлик билдирган, жиноят ишлари бўйича Асака шаҳар суди эътирозни қабул қилиб, ишни бошқа минтақада кўриш ҳақида Ажрим чиқарган. Бироқ вилоят суди бу Ажримни бекор қилиб, ишни Қўрғонтепага ўтказди ва афтидан бу суд раиси Шодмонов адвокатни қамоққа олмоқчи. Яширинмаган шахсга қидирув эълон қилинишидан мақсад уни қамоққа олишдир, бошқача бўлиши мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, адвокатнинг касбий фаолияти борасидаги лицензияси ўтган йилнинг 26 декабрида ҳаракатдан тўхтатилган ва у дастлаб Асака тумани прокуратураси томонидан жиноий жавобгарликка тортилиб, унга қўйилган айблов судда тасдиғини топмаган. Лекин Аҳмаджон Мамасиддиқовни барибир қамашмоқчи. Адвокатнинг ўзи бу ҳаракатларни касбий фаолияти ва вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари тизимидаги коррупция ҳақида юқорига шикоятлар ёзгани билан боғлиқ, деб ҳисоблайди.